Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросимда ўтказилган тақдирлаш маросимидан сўнг, дипломатик корпус вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати томонидан тақдим этилган «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сонида маълум қилинди.
Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, давлат раҳбари тақдирлаш маросимидан сўнг, тайёрланган столга эмас, балки дипломатик корпус вакиллари томон юриб борган. «Бу жараёнда эса таржимон хизмати деярли керак бўлмади», — дейилади хабарда. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сян Ян Президентга ўз миннатдорлигини ўзбек тилида изҳор этди.
«Табриклаганингиз учун катта раҳмат. Ишларингизда муваффақият тилайман», — дейди Хитой элчиси.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам элчига тадбирга келгани учун миннатдорчилик билдирган.
Шундан сўнг давлат раҳбари ва Хитой элчиси Ўзбекистон давлат мадҳиясининг бир сатрини биргаликда айтган: «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, оламни маҳлиё айлаган диёр!».
Мавзуга доир: «Кино зўр чиқди». Шавкат Мирзиёев актриса Юлдуз Ражабовани ижодни сусайтирмасликка чақирди
Изоҳ (0)