• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чустлик 14 яшар дўппидўз қиз Параосиё ўйинлари ғолиби бўлмоқчи. У чақалоқлигида икки оёғидан ажралган (видео)

    Чуст туманининг «Ёрқишлоқ» маҳалласида яшовчи Рухшона Ўктамова 23-умумтаълим мактабининг 7-синфида якка тартибда таҳсил олади. Чақалоқлигида икки оёғидан айрилган қаҳрамонимиз Параосиё ўйинлари ғолиби ва моҳир дўппидўз бўлиш ниятида. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Рухшонанинг турмушга чиққан икки опаси ва мактабнинг иккинчи синфида ўқийдиган укаси бор. Дадаси ҳунарманд, ойиси эса уй бекаси. Муқаддас Мадумарова бундан 14 йил аввал бўлган ҳодиса учун ҳозиргача ўзини айбдор санайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Ўшанда қаҳратон қиш эди, сандалга ўтин-кўмир қалаб, шу билан жон сақлаётгандик. Рухшона 8 ойлик чақалоқ. Мол-қўйга қарайин деб ташқарига чиққан пайтим эмаклаб сандалга тушиб кетган. 3 ой касалхонада қараб ётдим. Шифокорлар икки оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлди. «Юзи, қўли куймабди, шунга шукр қилинг» дейишди юпатиб. Олдинлари бунинг учун ўзимни кечиролмай, сиқилиб юрардим. Қизим катта бўлганидан кейин бунга йўл қўймай, койиб берадиган одат чиқарди. «Мени нега ўйлайсиз, қўлларим бутун, кўзим кўрса, қулоғим эшитса, қолгани пешонамдан» дейишни қўймайди, — дейди Муқаддас Мадумарова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қаҳрамонимиз бундан уч йил аввал пара пауэрлифтинг билан қизиқиб қолди. Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган кишилар учун мўлжалланган спортнинг паралимпик турида атлет танасининг юқори қисми кучини намойиш этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Рухшона ўқийдиган мактабда оғир атлетика тўгарагини очганмиз. Ўзим таклиф қилдим, бу ерга келиб, шуғулланиб юрди. Ёғин-сочин кунларда қийналмасин деб уйига ҳам штанга ўрнатиб бердик, гантеллари бор. Натижалари чакки эмас. 2019 йили Тошкентда ўтказилган пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон биринчилигида учинчи ўринни эгаллади. Бу йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилди. Энди Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йилда бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз, — дейди Чуст туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Ойбек Иномжонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Рухшона бўш вақтларида китоб мутолааси ва дўппи тикиш билан шуғулланади. Ҳафтасига икки-уч дўппи қўлидан чиқади. Хонадонидагилар учун овқат ҳозирлайди, айниқса манти тайёрлашни хуш кўради. Кунда-кунора келиб турадиган дугоналари билан сирлашишни ҳам канда қилмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Келгусида эса устози каби спорт мураббийи бўлмоқчи. Бундан олдин ўзи шуғулланаётган пара пауэрлифтинг юқори натижаларни қўлга киритиш, Параосиё ва Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлишни дилига туккан. Ота-онаси чустлик яна бир машҳур спортчи — боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг яқинлари каби у билан фахрланиб юришларини орзу қилади.

    Аслида эса ота-онаси, маҳалла аҳли ва ўзи таҳсил олаётган мактаб жамоаси ҳозир ҳам у билан фахрланишларини бот-бот такрорлашади.

    08.03.2021, 13:13   Изоҳ (0)   22643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилоятидаги «Мурунтов» 2020 йилда дунёда энг кўп олтин қазиб олинган конга айланди

    08.03.2021, 11:13

    Навоийда поччаси билан ичкиликбозлик қилган ука опасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    08.03.2021, 10:33

    Каттақўрғондаги ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди

    08.03.2021, 10:12

    Сурхондарёда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходими пора билан қўлга тушди

    08.03.2021, 09:34

    Видео: «Фарғонада биттагина» қўшиғига рақсга тушаётган ҳоким ва Ўзбекистон Қаҳрамони

    08.03.2021, 08:33

    Ўзбекистон JICA’дан 15 млрд япон иенаси ва 195 млн долларлик иккита кредит олишни режалаштирмоқда

    08.03.2021, 07:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.