• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қибрайдаги «Қонли ариқ» воқеаси юзасидан расмий баёнот берилди

    Қибрайдаги ариқдан ҳар куни қон оқаётгани, у Олмазор тумани марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилиши ҳақида хабар берилганди. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий баёнот берди.

    Фото: «Rost24.uz»

    Фото: «Rost24.uz»

    Маълум қилинишича, ҳолат ўрганилганда, «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли кушхонадан ҳосил бўлган оқова сувлар зах ариққа оқизилганлиги аниқланган.

    Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 26 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси томонидан 20/21-сонли огоҳлантириш хати берилган. Унда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 18, 19, 99-моддалари талаблари бузилиши рўй берган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Бунинг оқибатида айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисми (сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

    Аниқланишича, ушбу ихтисослашган сўйиш корхонаси бинолари 2014 йилда «Нур Фаррух» фермер хўжалигидан «Обод Савдо Бизнес» МЧЖ тасарруфига ўтган ва Қибрай тумани ҳокимининг № 2494 сонли қарори 2014 йил 9 декабрда қабул қилинган. Ушбу ихтисослашган сўйиш корхонаси 2018 йил ишга туширилган, лекин ҳужжатлар кўздан кечирилганда, айнан ихтисослашган сўйиш корхонаси учун тегишли ташкилотларнинг хулосалари мавжудлиги тақдим қилинмади.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Оқова сувлар ва кушхона ҳудудидан чиқаётган оқовалар учун қилинган ўралар гидроизоляцияланган (бетондан ясалган) бўлиб, лекин оқоваларни йиғмасдан, аксинча оқовалар далага ва зах ариққа туширилган.

    Қайд этилишича, «Обод Савдо Бизнес» корхонаси томонидан оқова сувларни ўрадан тортиб олиб кетилиши учун шартнома ҳамда маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳам «Тоза ҳудуд» билан шартнома тузилмагани аниқланган. Шунингдек, кушхонани ювиш вақтида чиққан қон аралаш сувлар ва сўйилган мол ошқозонидан чиққан ем қолдиқлари бинонинг орқа дала қисмига чиқарилиши оқибатида тартибсиз ҳолатга келиб қолган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Оқибатда «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси бузилган. Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 27 июлдаги ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан вақтинчалик ветеринария-санитария қоида ва меъёрларини тасдиқлаш ҳақидаги 25-сонли қарори талабларига риоя этилмаган.

    Бундан ташқари, мутахассислар томонидан аниқланган ҳолат ва тартиббузарликларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш, кушхонадан чиқаётган оқовалар учун махсус гидроизоляцияланган ўра қурилиши назоратга олинган. Айни пайтда кушхонадан чиқадиган оқова сувнинг зах ариққа оқизилиши тўхтатилиб, ўрнатилган қувурлар ковлаб олинган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Камчиликларни бартараф этиш учун корхона раҳбарига 5 кун муддат берилган. Қибрай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан корхонанинг атроф-муҳитга етказган зарари ҳисобланиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилиши маълум қилинган.

    Бундан аввал бу ҳолат Ветеринария давлат қўмитаси томонидан ўрганилганди.

    08.03.2021, 22:41   Изоҳ (0)   68402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг 2021 йилги давлат дастурининг февраль ойида бажарилиши керак бўлган айрим бандлари ижроси таъминланмагани маълум бўлди

    08.03.2021, 22:12

    Фото: Хива, Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли

    08.03.2021, 21:53

    Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау–Урганч–Ақтау йўналишида илк парвозини амалга оширди (фото)

    08.03.2021, 21:38

    Андижон вилояти ҳокими Марҳамат туманида рўмол тўқувчи аёлларга 5 миллион сўмдан пул берди

    08.03.2021, 21:17

    «Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхатини тузди

    08.03.2021, 20:37

    Нурмат Отабеков кимларга эмланиш тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берди

    08.03.2021, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.