• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурмат Отабеков кимларга эмланиш тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берди

    COVID-19’га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди? Эмлангандан кейин асоратлар бўлиши мумкинми? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. ОИВ инфекциясига ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан, анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, ҳомиладорларни, эмизикли аёлларни ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди.

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади. Мабодо эмлашга монелик қиладиган у ёки бу турдаги ҳолатлар кузатилса, тиббий кўрик ўтказаётган шифокор, албатта, унга эътибор қаратади, – дейди Нурмат Отабеков.

    — Коронавирус билан касалланган шахслар билан яқин алоқада бўлганларни эмлаш мумкинми? Буни қаерда ва қандай амалга ошириш мумкин?

    — Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14 кун) тугаганидан кейин, шифокор кўригидан сўнг эмланади.

    — Эмлангандан кейинги асоратларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?

    — Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик уч кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиғи, аҳволи кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилади.

    Барча эмлаш масканларида мутахассислар (вакцинаторлар), асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар захираси яратилади. Эмлаш мутахассислари эмлашдан кейинги салбий реакцияларни аниқлаш ва лозим бўлган тақдирда тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарликдан ўтказилган. COVID-19’га қарши эмланиш билан боғлиқ аллергик реакция кузатилган ҳолларда тез тиббий ёрдам бригадалари ҳам жалб этилади.

    Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, фуқаролар эмланишдан олдин, албатта, тиббий текширувдан ўтказилади. Бу кутилмаган асоратларнинг олдини олишга замин яратади, – дейди Нурмат Отабеков.

    Бундан аввал Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолида эмланиш жараёнида вакцинани танлаш имконияти мавжуд ёки йўқлиги ҳақида маълумот берганди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина сифатида Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцина 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, компания ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан ишлаб чиқариш фойдаланишга келишилган.

    Вакцина коронавируснинг «британча» ва «африкача» штаммларига қарши Moderna вакцинасидан олти баробарга яхшироқ бўлиб чиққани маълум қилинган.

    Хитой компанияси мазкур вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолиятини ўрганиб, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонасини танлаган.

    Ушбу вакцина 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган.

    Бундан ташқари, Россия ташқи ишлар вазири «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтди. Вакцинани оммавий қўллаш жараёнига 17 февраль куни рухсат берилган эди.

    Шунингдек, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинасини олиши маълум қилинган.

    08.03.2021, 20:16   Изоҳ (0)   42506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари ва актёрлар жамоаси билан ўтган матбуот анжумани — суратларда

    08.03.2021, 19:15

    Шавкат Мирзиёев қўриқчилар кўришишга рухсат бермаган қизни ўтказиб юборишни буюрди (видео)

    08.03.2021, 18:33

    Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

    08.03.2021, 18:16

    «Бироз шошқалоқлиги унга панд берди» — Сурхондарё вилояти ҳокими товламачиликда айбланаётган блогер Отабек Сатторий ҳақида

    08.03.2021, 17:34

    Шавкат Мирзиёев ўтган йили кўришишни ваъда қилган қорақалпоғистонлик қизга «Зулфия» мукофотини топширди

    08.03.2021, 17:17

    «Табриклаганингиз учун катта раҳмат». Хитой элчиси Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигини ўзбек тилида изҳор этди (видео)

    08.03.2021, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.