• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг 2021 йилги давлат дастурининг февраль ойида бажарилиши керак бўлган айрим бандлари ижроси таъминланмагани маълум бўлди

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижроси бўйича онлайн мониторинг олиб бориш мақсадида махсус платформа (jamoatchilik.uz)ни ишга туширган эди. Ушбу умуммиллий ҳаракат матбуот хизмати Давлат дастури ижроси ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Давлат дастури доирасида 2021 йилнинг февраль ойида 7 та банд бўйича вазифалар ижроси кўзда тутилган. Мониторинг давомида дастурнинг 8 та банди ижроси таъминланган, шундан 5 та банди муддатидан аввал бажарилган.

    Шунингдек, февраль ойида бажарилиши лозим бўлган айрим бандлар бўйича ижро муддатларига амал қилинмаган.

    Жумладан, 73-банд юзасидан Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион марказини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ўз вақтида қабул қилиш учун киритилмаган.

    151-банд бўйича Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа ўз вақтида қабул қилиш учун киритилмаган.

    184-бандда кўзда тутилган аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари бажарилмади. Бунда кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилган.

    218-банд бўйича маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича дастур қабул қилинмаган.

    Бугунги кунгача юқоридаги тўртта банд ижросига масъул вазирлик, идоралар томонидан ижро муддати кечиктирилгани ёки қўшимча ишланиши белгилангани ҳақида жамоатчиликка тушунтириш берилмагани таъкидланган.

    «Қайд этиш керакки, Давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш жараёнида ижро интизомига оид қатор камчиликлар ўтган йиллар мобайнида ҳам кузатиб келинди. Давлат идораларида ижро интизоми пастлиги танқид қилинди. Жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъул ижрочилар — бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари зиммасига тегишли ҳар бир кўрсаткичга эришиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилиши таъкидланди», — дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 18 январь куни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 3 февраль куни Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони имзоланди.

    2021 йилги Давлат дастури 273 банддан иборат. Унда белгиланган чора-тадбирларни бажариш учун қарийб 30 триллион сўм, 2 миллиард 600 миллион доллар ва 57 миллион евродан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

    Мавзуга доир:

    • «Дастурдан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш». Президент давлат дастурига бағишланган селектор ўтказди
    • Ўзбекистонда Президент топшириқларининг ижроси «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат қилинадиган бўлди

    08.03.2021, 22:12   Изоҳ (0)   13096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Хива, Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли

    08.03.2021, 21:53

    Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау–Урганч–Ақтау йўналишида илк парвозини амалга оширди (фото)

    08.03.2021, 21:38

    Андижон вилояти ҳокими Марҳамат туманида рўмол тўқувчи аёлларга 5 миллион сўмдан пул берди

    08.03.2021, 21:17

    «Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхатини тузди

    08.03.2021, 20:37

    Нурмат Отабеков кимларга эмланиш тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берди

    08.03.2021, 20:16

    «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари ва актёрлар жамоаси билан ўтган матбуот анжумани — суратларда

    08.03.2021, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

     “Маҳаллий давлат органларининг 92 та функцияси керакcиз деган хулосага келдик” — адлия вазири

    Ўзбекистон | 16 август, 08:24

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.