• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бироз шошқалоқлиги унга панд берди» — Сурхондарё вилояти ҳокими товламачиликда айбланаётган блогер Отабек Сатторий ҳақида

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов товламачилик билан айбланиб, ҳозирда ҳибсхонада сақланаётган блогер Отабек Сатторий борасидаги фикрлари билан бўлишди, деб хабар беради «Effect.uz» нашри.

    Фото: Facebook / Отабек Сатторий

    Фото: Facebook / Отабек Сатторий
    Отабек Сатторий ҳақида гапирадиган бўлсам, у охирги икки йил ичида ижтимоий тармоқлар орқали пайдо бўлди. У болани яхши танимас эдим. Бир куни менга «Рус тилини биласизми? Кетмон, ўроқ ушлаганмисиз?» деб савол берди. Тўғриси, мен кетмон ушлаб юрганимда у ҳали туғилмаганди. Рус тилига келадиган бўлсак, хоҳлаган рус билан бемалол гаплаша оламан.

    Қолган сўзларига эътибор бермадим. Отабек муаммоларни олиб чиқди, чиқмади эмас. Ўзим ҳам у кўтарган муаммолар ечимини топишга интилдим. У айтган маҳаллаларга бордим. Ҳатто раҳмат ҳам айтдим. Охирги вақтлар шаънимга тегадиган сўзлар билан мурожаатлар йўллашни бошлаганди.

    Мен унга «ўйлаб гапиргин, вилоят ҳокимиман сал ҳурмат сақлагин» деб айтдим. Охири шу бола билан тенглашиб ўтирмай дедим. Ҳаддидан ошса ҳам индамадим. Отабекни ёмон демаган бўлардим. У ҳам фуқаролар учун ишлаган. Озми, кўпми муаммоларни бизга кўрсатиб берган. Аммо бироз шошқалоқлиги, ўйламай иш тутиши унга панд берди.

    Отабекнинг баъзи саволларидан жаҳлим чиққан бўлиши мумкин. Бироқ унинг ҳозирги ҳолатини душманимга ҳам раво кўрмайман. У ҳам оилали, фарзандлари бор. Қолаверса, ота-онасига жуда оғир. Балки, эҳтиросга берилгандир, ҳали ёш. Агар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унинг жазосини енгиллаштира олса, ёрдам беришса, яхши бўларди.

    Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими

    Эслатиб ўтамиз, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб, 29 январь куни ҳибсга олинган эди. Депутат Расул Кушербаев блогернинг қўлга олинишига ўз муносабатини билдириб, бу ҳолатни «амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир» деб таърифлаганди.

    Блогернинг ҳибсга олиниши юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдирди.

    «Қонунни бузишга на журналист ва на блогер ҳақли. Мен бу ҳақда кеча ўз фикримни билдирдим. Лекин нима учун энг хавфли жиноятчидек унинг уйида тинтув ўтказилди, нима учун у кўплаб одамлар билан олиб кетилди, нима учун суд ёпиқ бўляпти?

    Барча товламачиликда гумон қилинган фуқароларга шунақа муносабат қилинадими? Ёки блогер бўлгани учун шундай алоҳида ‘ҳурмат-эҳтиромми’? Бу нормал ҳолатми? Ички ишлар вазирлиги бу масала юзасидан изоҳ бериши шарт. Методлар қачон ўзгаради? Босиб олиб кетмай, идорага қонуний чақирув қоғози билан чақирилса, келмас эдими? Эҳтиёт чораси сифатида нима учун энг оғири, қамоқ танланди?

    Қонун ҳамма учун баробар экан, орган ходимлари ҳам ошириб юборишмасин. Бизнинг жамоат фондимиз бундай хатти-ҳаракатни кескин қоралайди. Бош прокуратурадан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз», — деган у.

    Кейинроқ Олий суд ушбу блогерга қўйилган айблов ўзгартирилмагани ва прокуратуранинг блогерга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилиши ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилгани маълум бўлганди. Блогернинг адвокати Шавкат Шокиров «Gazeta.uz»га берган интервьюсида у ишни уюштирилган деб ҳисоблашини айтган.

    «Агар тергов органи прокуратура билан биргаликда ўз юзини йўқотишни истамаса, унда жиноят аломатлари йўқлиги тўғрисида баёнот билан уни озод қилиши керак. Ҳозирда улар бошқа бир қонунбузарлик фактини ‘яратиш’ билан банд деб қўрқаман… Ҳозир Отабек бутун тизим унга қарши ишлаяпти, деб ҳисобламоқда», — деган адвокат.

    11 февраль куни Бош прокуратура блогер Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунчиликни ҳурмат қилишларини талаб қиламиз». Шоҳрух Ғиёсов Отабек Сатторий иши бўйича мурожаат билан чиқди
    • Блогер Отабек Сатторийга нисбатан янги айблов эълон қилинди

    08.03.2021, 17:34   Изоҳ (0)   52722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ўтган йили кўришишни ваъда қилган қорақалпоғистонлик қизга «Зулфия» мукофотини топширди

    08.03.2021, 17:17

    «Табриклаганингиз учун катта раҳмат». Хитой элчиси Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигини ўзбек тилида изҳор этди (видео)

    08.03.2021, 16:44

    Катта Фарғона каналида чўкиб кетган 13 ёшли спортчининг жасади икки метр чуқурликдан топилди

    08.03.2021, 16:14

    ИИВ: Маҳкумларнинг видеоконференцалоқа орқали қисқа муддатли бир маротаба учрашуви 5300 сўм этиб белгиланади

    08.03.2021, 15:43

    Шавкат Мирзиёев чустлик ака-ука тадбиркорларнинг онасини мукофотлади

    08.03.2021, 15:28

    Ўзбекистонда 9 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    08.03.2021, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.