Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган ресторанларнинг бирида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 7 март куни соат 11:00 ларда тумандаги «Омонбой» маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин чиққан.
Таъкидланишича, ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган.
«Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 метр квадрат майдони ёнғиндан зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилди», — дейилади хабарда.
Содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Аввалроқ Тошкентдаги кафе ёқиб юборилиши оқибатида беш киши — икки нафари эркак, уч нафар аёл ҳалок бўлгани, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Марғилондаги Мустақиллик кўчасида жойлашган тўртта дўконда, Жиззахдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонада, Нукусда эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)