• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: «Юқумли» контейнерлар, UzAuto Motors иш ташладими, маҳаллабайми, хонадонбай?

    Контейнердан гапирамиз ва кўрсатамиз. Наманган вилояти ҳокимининг контейнер-уйи анча «юқумли» чиқиб қолди.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам контейнер макон қурди. «Айни пайтда мазкур вагон-штаб Олот тумани ‘Давлатбой’ маҳалласига жойлаштирилган. Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда», — деб ёзди ҳокимлик матбуот хизмати.

    «Онлайн қабуллар билан бошлаб контейнерларгача етиб келдик», — деб ёзди «Davletov.uz» канали.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    26 февраль куни давлат раҳбари барча вилоят ҳокимлари ва прокурорларига маҳаллаларда ҳеч бўлмаса бир ой яшаб, муаммоларни «пастдан» ўрганишни таклиф қилганди. Шундан кейин контейнер-уйларга ўтиш бошланиб кетди. Нафақат, ҳокимлар, балки контейнер оддий фуқароларга уй сифатида ҳам бериляпти. Бухорода «Ремонт механика» заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республиканинг турли ҳудудларидан минг донага яқин контейнер йиғилмоқда. Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.

    Аслида контейнердан уй қуриш ғояси янги эмас. Кўп йиллар илгари америкалик меъмор Адам Калкин контейнердан бежирим уй яратиш ғоясини оммалаштирган.

    Нима учун контейнер? Чунки у арзон, ихчам, экологик ва мобил ечим бўла олади. Мамлакатимизда кўчиб юрувчи лагерга эҳтиёжманд корхоналар кўп йиллардан бери контейнер-ётоқхоналарда яшайди. Шунингдек, йўл четларидаги дўконлар бехос «буз-буз»лардан суғурталаниш учун контейнерлардан қурилмоқда.

    * * *

    Тошкентда даҳшатли фожиа содир бўлди. Юнусободдаги бир уйда беш нафар талабанинг мурдаси топилди. Улар Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳамда Сингапур ва Инҳа университети талабалари бўлган. Тиббий экспертиза улар номаълум моддадан заҳарланганини маълум қилд. Прокуратура ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши билан боғлиқ жиноий иш қўзғатди.

    Шу воқеадан кейин ижарада яшайдиган талабаларнинг шароити алоҳида ўрганиладиган бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ишчи гуруҳлар тузилиб маҳаллаларда талабабай юришлар қилинаётганлигини билдирди. Ижарада турувчи талабалар ҳам қизил, сариқ ва яшил категорияларга таснифланадиган бўлди. Бевақт нобуд бўлган талабаларнинг оиласига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

    Бу фожиа талабаларнинг ётоқхона билан таъминланмаганлиги муаммоси яна бир кўтарилишига туртки берди. «Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда ётоқхоналарда яшашга эҳтиёжи бўлган талабалар сони 149 минг 400 нафарни ташкил этмоқда. Абитуриентларга бешта таълим йўналишини танлашдек имкониятнинг берилиши талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжни ошириб юборди. Ҳаттоки, сиртқида ўқийдиган талабаларга ҳам. Бошқа вилоятдаги ОТМнинг сиртқи бўлимига ўқишга кирган талаба ҳам бир ой бўлса-да, талабалар турар жойига муҳтож бўляпти. Чунки унинг ўша жойда қариндоши йўқ, меҳмонхоналар қиммат...», дейди Абдуқодир Тошқулов.

    Агар биринчи ва иккинчи хабаримизни умулаштирсак, талабаларга контейнерлардан уй қуриб муаммони ҳал этиш мумкин.

    «Troll.uz» канали Дубайда тўлиқ контейнерлардан қурилган шаҳарча видеосини намойиш қилди.

    * * *

    Маҳаллабай, талабабай... Сўнгги кунларда «бай-бай»лаб ишлаш урфга кирмоқда. Президент уй-жойлар қурилиши халқпарвар комиссия томонидан назорат қилинишини айтиш асносида «Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафта давомида янги тизим асосида, аҳолини уй-жой билан таъминлашда яратилаётган шароит ва имкониятларни одамларга маҳаллабай тушунтиради», деди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан сўзлаган нутқида «Аёллар дафтари» бўйича «маҳаллабай», «хонадонбай» ишлаш усули орқали ҳар бир маҳалла ва хонадон кесимида уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилиши шартлигини таъкидлади.

    Юнусободдаги талабалар фожиасидан сўнг вазир Абдуқодир Тошқулов ишчи гуруҳлар тузилиб, эндиликда маҳаллаларда талабабай юриш бошланганини маълум қилганди. Хўш, «бай» қўшимчаси қандай маъно англатади? «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да ёзилишича, «бай» сўзи арабчадан олиниб, «савдолашиш», «сотиш», «келишиш» деган маъноларни билдиради. «Ишбай», «донабай» сўзлари бажарилган иш асосида ёки маҳсулотнинг донаси асосида ҳисоб-китоб қилинишини билдиради. Демак, «маҳаллабай», «талабабай» дегани ҳар бир маҳаллани ёки талабани эътиборга олиб ишлаш ва ишни шу асосда баҳолаш деганидир.

    Аммо маҳаллабай ишлаш яқиндагина бошлангани сабабли ҳали мевасини кўриб улгурмадик. Шу билан бирга, қуйидаги аризани кўргач, изоҳга ҳожат йўқлигини тушунасиз. Бундай ҳолатлар мамлакатимизда саноқли эмас.

    Фото: «Davletov.uz»

    Фото: «Davletov.uz»

    * * *

    Ўзбекистон Президенти 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади. Мукофотланганлар орасида давлат хизматчиси, журналист, шифокор, актриса, отинойи каби турли касб ва соҳа эгалари бор. «Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин» – дейилади фармон матнида.

    Мавзуга оид:

    • Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади
    Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги таълим соҳасида фидойи устозларни аниқлаш бўйича ташаббусларни бошлаганди. Наманган шаҳридаги мактабда дарс бериш учун ҳар куни Муниса Мелибоева исмли ёш ўқитувчи Попдан 75 километр йўл босиб боради. Яқинда унга 8 март совғаси берилди. Муниса Мелибоева темир йўлдан ҳар куни фойдаланиши инобатга олиниб, Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси унга имтиёзли сертификат тақдим этди. Муниса Мелибоева ушбу сертификат билан 6381/6382-сонли Қўқон—Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларда Поп—Наманган ва Наманган—Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриши мумкин.

    * * *

    UzAuto Motors ходимлари охири иш ташлаш эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда 6 март куни UzAuto Motors АЖга қарашли Транспорт ташувлари бошқармасининг ҳайдовчи ходимлари иш ҳақи ва раҳбариятидан норози бўлиб, автотураргоҳ олдида тўплангани акс этган видео тарқалди. Видеода автомобиль ташувчи узун юк машина ҳайдовчиларининг норозилигини кўриш мумкин.

    «Бир ойлик иш ҳақим 20 минг сўм чиқибди, баъзиларга 450 сўм иш ҳақи тўланган. Аввал ҳам шунақа қилишган эди. Ҳайдовчилар ойлигидан 800 минг сўмдан ушлаб қолинган. Бизни ҳақорат қилишмоқда. Кечаси билан ухламай ишлаганмиз, керак бўлса, кечаси билан ухлатмай ишлатишяпти. Хоразмгача машина ташиганман», – дейди ходимлардан бири.

    Яна бир ҳайдовчининг маълум қилишича, раҳбарият уларнинг ойлик маошларини бир йил-у уч ойдан буён нотўғри ҳисоб-китоб қилиб келган: «Беш ой ичида бунинг сабабини топдик, дейишди. Нотўғри ҳисобланган пулларни ойлигимиздан тўлар эканмиз».

    Бундан ташқари, ходимлар раҳбардан ҳам норози. «Техникани тушунмайди», деб ҳисоблайди. Хўш, UzAuto Motors’да кимлар раҳбарлик қилмоқда? «Troll.uz»га хабар етказган инсайдерга кўра, «...Собиқ прокурор Ғофуров Алишер гаражга бош қилиб қўйилди. Завод хавфсизлигига прокурор Ражабов Ҳасан, харидлар билан шуғулланадиган ҳам прокурор, молия билан шуғулланадиган ҳам прокурор, буларни барчасини директор ўринбосари ва собиқ прокурор Обидов Ш. қўллаб-қувватлайди... Прокурорлар заводни қўлга олган».

    «Troll.uz» муаллифи Умид Ғафуров Twitter орқали америкалик венчур тадбиркор Илон Маскдан Tesla электромобиллар заводида нечта прокурор ишлашини сўради.

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

     «Дарё»да қолинг. Биз ўқувчибай, мухлисбай ва албатта, сифатбай ишлаймиз. Кўришгунча.

    07.03.2021, 23:41   Изоҳ (0)   50258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп никоҳ тузилган вилоят номи айтилди

    07.03.2021, 23:18

    Термизда 3 минг доллар эвазига икки кишини ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

    07.03.2021, 22:37

    Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

    07.03.2021, 21:16

    Кредитни талон-торож қилишда гумонланган «Ўзсаноатқурилишбанк» собиқ мансабдорлари айбсиз деб топилди. Уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди

    07.03.2021, 18:16

    Ўзбекистонда тиланчилар сони ортгани қайд этилди

    07.03.2021, 17:36

    Тошкентда иқтидорли мактаб ўқувчиларига «ҳоким стипендияси» берилди

    07.03.2021, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.