2020 йилнинг сентябрь ойида «Бухорода банк бошқарувчилари 2 миллиард сўм фоизсиз кредитни ўз номига расмийлаштириб олгани маълум бўлди» сарлавҳаси остида хабар берилган эди.
Унда Бухоро вилоятида жойлашган иккита иссиқхонанинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан жами 2 миллиард сўм кредит ажратилгани юзасидан «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Бухоро минтақавий филиали мансабдор шахсларига, хусусан, «Ўзсаноатқурилишбанк» бош офиси ходими О.Т. ва шу банкнинг «Тўқимачилик» филиали бошқарувчиси А.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида сўз боради.
«Дарё»нинг аниқлашича, тергов ҳаракатлари натижасига кўра банк мансабдорлари, хусусан, О.Т. ва А.Қ.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши 2020 йилнинг декабрь ойида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига (қилмишда жиноят таркиби бўлмагани боис реабилитация этиш) асосан ҳаракатдан тугатилган.
Изоҳ (0)