Ўзбекистондан ноқонуний равишда 21 970 доллар олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости инспекторлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Ў. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
Кўрик натижасида фуқаро томонидан ёзма декларацияланган 6640 АҚШ долларидан ташқари, унинг юкларида жисмоний шахслар томонидан ёзма декларацияланиши лозим бўлган, аммо кроссовка ва чой пакети ичига жойланган ҳамда шу тарзда божхона назоратидан яширилган 21 970 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Фарғонада 300 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани, Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олингани ҳамда божхоначига 9400 доллар таклиф қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)