• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ННТлар фаолияти давлат аралашувидан ҳимоя қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати бир ойдан 15  кунгача қисқартирилади.

    Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

    Бундан ташқари, ҳужжат билан нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.

    Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратиб борилади.

    2021—2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги фуқаролик ташаббусларини амалга ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда шахсий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилувчи коворкинг-марказлари ташкил этилади.

    Ҳужжатга кўра, фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ Ўзбекистоннинг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда икки ёки ундан ортиқ маъмурий-ҳудудий бирликда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари республика нодавлат нотижорат ташкилотлари этиб эътироф этилади, фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланади, ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

    Вазирлик ва идораларга белгиланган ижтимоий шериклик соҳаларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бериладиган давлат ижтимоий буюртмаларининг 2021—2023 йилларга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш вазифаси юклатилди.

    Адлия вазирлиги Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда икки ҳафта муддатда давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонуний фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.

    ННТ ассоциацияси

    Ҳужжатда Ўзбекистоннинг нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мавжуд. Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 44 нафар этиб белгиланади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари икки бараварга оширилади. Ассоциация марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини зарур техника, автотранспорт воситаси, офис анжомлари, мебель жиҳозлари билан таъминлайди ҳамда бошқа моддий-техник базасини мустаҳкамлайди.

    Ассоциация фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинган:

    • нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органларида, судларда, халқаро, хорижий, шунингдек, бошқа ташкилотларда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотларини ассоциацияга бирлаштириш, уларнинг фаолиятини йўналтириш, ривожлантириш, шунингдек, самарадорлиги ва сифатини оширишга кўмаклашиш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ва хорижий тузилмалар ҳамда давлат органлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш;
    • мамлакатда демократик жараёнларни барқарор ривожлантириш ва илгари суришда аъзолар ҳамда ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг ташкилотни самарали бошқариш, молиявий барқарорликка эришиш, ижтимоий муҳим лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ижтимоий шериклик ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, волонтёрларни, хайрия ва бошқа ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий менежмент, ижтимоий тадбиркорлик йўналишларида салоҳиятини ошириш;
    • нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун қўлланмалар, ўқув дастурлари, китоблар, мамлакатга мос назарий ёндашувларни ишлаб чиқиш.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотлари ассоциацияси ташкил этилди
    • Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли органга айланиши мумкин

    05.03.2021, 01:37   Изоҳ (0)   34038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. У февраль ойида мотоциклда ЙТҲга учраганди

    05.03.2021, 01:20

    «Марказий Осиё Иттифоқини тузиш ҳақида гапиришга ҳали эрта» — Содиқ Сафоев

    05.03.2021, 01:10

    «Халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай қўшилиш суверенитетни чеклашдир» — Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

    05.03.2021, 00:43

    Абдулла Арипов Беларусь бош вазири ўринбосарини қабул қилди

    04.03.2021, 23:59

    Ўзбекистонда февраль ойида мингдан зиёд эгизак туғилди

    04.03.2021, 23:23

    Наманганда 200 дона 100 долларлик қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

    04.03.2021, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.