• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Словакия бош вазири «Спутник V» вакцинаси эвазига Россияга Украинанинг ҳудудини бермоқчилигини айтиб, ҳазил қилди. Украина ҳазил учун вазирдан расмий узр сўрашни талаб қилди

    Украина Ташқи ишлар вазирлиги Словакия бош вазири Игор Матовичдан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси эвазига Россияга Украинанинг Закарпатье вилоятини бермоқчилиги ҳақида айтган ҳазили учун расмий кечирим сўрашни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матович 3 март куни Radio Express’га берган интервьюсида бошловчининг вакцина етказиб бериш эвазига Россияга нима ваъда қилингани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, тўлов «Украинанинг Закарпатье вилояти» бўлишини айтиб, ҳазил қилган. Кейинчалик у Россияга ҳеч нарса ваъда қилмаганини ва Россия ҳам ҳеч нарса талаб қилмаганини айтган.

    «Мотивлари, жанри ёки контекстидан қатъи назар, Словакия ҳукумати раҳбарининг Украинанинг ҳудудий яхлитлигига бевосита таъсир кўрсатувчи баёнотларини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Бундай баёнотлар Украина—Словакия муносабатларидаги дўстона ва яхши қўшничилик сифатига салбий таъсир кўрсатади», — деди Украина ТИВ бунга жавобан.

    Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Матовичнинг Twitter’даги баёнотига изоҳ қолдирар экан, унга Россия вакцинасини Словакиянинг бир нечта ҳудудларига алмаштиришни таклиф қилди.

    Нехай обміняє на кілька регіонів Словаччини. Прикро, що своїми некоректними висловлюваннями словацький прем’єр псує надзвичайно дружні та щирі відносини між Україною та Словаччиною. https://t.co/xB48xPzX90

    — Dmytro Kuleba (@DmytroKuleba) March 3, 2021

    Словакия ташқи ишлар вазири Иван Корчок украиналик ҳамкасбидан Матовичнинг «ноўрин сўзлари» учун узр сўради.

    «РБК» агентлигининг хабар беришича, Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песков «Спутник V» вакцинасининг Словакияга етказиб берилиши инсонпарварлик ёрдами эмаслигини айтган. Песков журналистларнинг Москва вакцина етказиб бериш эвазига Братиславадан бирон нима сўраганми ёки йўқлиги ҳақидаги саволига шундай жавоб берган.

    «Барча вакциналарнинг ўз нархи бор. Айтганча, рус вакцинасининг нархи бошқаларникидан арзонроқ», — дейди Песков. Унинг таъкидлашича, Москва, аввало, ўз фуқароларининг эҳтиёжларини ва хорижий давлатлардан тушаётган кўплаб талабларни қондириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

    Маълумот учун, Словакия Европа Иттифоқидаги Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган иккинчи давлатдир. Амалдаги режага кўра, мамлакатга 2 миллион дозада дори етказиб берилади. Словакия 2021 йил май—июнь ойларидаёқ 1 миллион дозани олиши кутилмоқда.

    Аввалроқ Словакияда 3 мартдан комендантлик соати жорий этилиши ва аҳолига респиратор тақиш мажбурияти юкланиши ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Словакия ва Греция президентлари COVID-19’га қарши эмланди
    • Африканинг яна уч мамлакатида коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказилди

    05.03.2021, 01:52   Изоҳ (0)   11847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Помпео 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятидалигини маълум қилди

    05.03.2021, 00:12

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни фахрий унвон билан тақдирлади

    04.03.2021, 23:47

    Британия қироллик оиласининг хизматчилари шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни тазйиқ ўтказиш ва таҳқирлашда айблади

    04.03.2021, 21:26

    Ангела Меркель Wirecard компаниясининг фирибгарлиги бўйича Бундестагда гувоҳлик беради

    04.03.2021, 18:23

    Суриядаги зарбалардан кейин АҚШда сенаторлар Жо Байденга ҳарбий куч қўллашни тақиқламоқчи

    04.03.2021, 17:12

    Германияда карантин муддати 28 мартгача узайтирилади

    04.03.2021, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.