Қамчиқ довонида кучли шамол билан қор ёғишда давом этаётгани ва кўчки хавфи юзага келиши мумкинлиги сабаб 5 март куни соат 00:01 дан бошлаб довон йўли бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ).
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, «айни дақиқаларда ФВВ мутахассислари раҳбарлигида профилактика ишлари амалга оширилмоқда». ЙҲХББнинг қўшимча қилишича, транспорт ҳаракати тўхтатилган вақтда довон йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда.
«Довон йўли очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади ЙҲХББ ахборотида. Айни вақтда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларга вазиятни тушунтириб, улардан ортга қайтишларини сўрамоқда.
Изоҳ (0)