Хитойда асосини электр манбасида ҳаракатланувчи мотороллер шассиси ташкил этган митти автоуй пайдо бўлди. Everbright номини олган ғилдираклар устидаги автоуй интерьерини ҳашаматли деб бўлмайди, бироқ унинг анъанавий автоуйлардан оз бўлса-да ажралиб турувчи жиҳатлари мавжуд — ихчамлиги ва нархининг арзонлиги, деб хабар беради Motor.
Хитойнинг Shandong Everbrigh Foreign Trade компанияси томонидан яратилган автоуй узунлиги «ҳамёнбоп» Lada Granta’дан калта бўлиб, 3800 миллиметрни ташкил этади, баландлиги 1500 миллиметр. Хитой кемперининг нархи, шунингдек, энг арзон Granta’дан арзон: 4800 доллар.
Мобил киоска каби кўринишга эга Everbright ичида ён томонларида иккита стул ва стол ўрнатилган ошхона зонаси жойлашган. Ётоқхона ҳам шу ерда жойлашган: кечаси ўриндиқ ёйилиб, икки кишилик кароват пайдо бўлади. Қўшимча жамланмалар қаторидан гаджетлар учун қувватлантиргич, USB-разём ва буюмларни сақлаш учун бир нечта ғаладон жойлашган.
Уч ғилдиракли автоуйни 4,76 от кучини тақдим этишга қодир электромотор ҳаракатга келтиради. У сиғими 7,2 киловатт/соатга тенг литий-ионли аккумулятордан қувватланади. Бу эса бир марта қувватлантириш орқали NDEC цикли бўйича 400 километргача ҳаракатланиш имконини беради. Everbright’нинг максимал тезлиги — соатига 40 километр.
Аввалроқ Хитойда лифт ва балконга эга икки қаватли Maxus V90 автоуйи сотувга чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)