• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Йўл носозлиги туфайли ЙТҲ содир бўлса, ҳайдовчига зарар қоплаб берилади» — Транспорт вазирлиги

    Транспорт вазирлиги инспекторлари қандай ваколатга эгалиги ва йўл носозлиги ЙТҲларга сабаб бўлганда кўриладиган чоралар ҳақида 3 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Анжуманда йўл носозлиги (ямалар) сабабли ЙТҲ содир бўлганда, ҳайдовчига зарар қопланиб бериши ҳақида маълум қилинди.

    «Ҳар қандай ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчи йўлнинг айби билан бўлди деб мурожаат қилишга ҳақли. Шунақа мурожаат қилинганда транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўлларини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилади ва хулоса берилади. Агар йўл носозлиги (ЙТҲга) сабаб бўлган бўлса, бу хулоса судга тақдим этилади», — деди Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов.

    Департамент раҳбарининг аниқлик киритишича, ушбу ҳолатларда ЙТҲ оқибатидаги зарар йўл қайси ташкилот балансида бўлса, ўша ташкилот томонидан қоплаб берилади. «Бунда ҳайдовчи ўз ҳуқуқини билиши, мурожаат қилиши катта аҳамият касб этади» — дея таъкидлади у.

    Руслан Рўзметовнинг маълум қилишича, Транспорт вазирлиги автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этишини назорат қилади.

    Бу тадбирлар йўловчилар тўпланадиган ва юклар ортиладиган ҳамда тушириладиган йирик пунктларда, темир йўл вокзаллари ва станцияларида, дарё портларида, бозорларда, метрополитеннинг охирги станцияларида, автовокзалларда (автостанцияларда), автобус йўналишларининг оралиқ ва охирги тўхташ бекатларида ҳамда ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг стационар постларида амалга оширилади.

    Назоратни амалга оширишда инспекторлар қуйидаги ваколатларга эга:

    • автотранспорт воситасининг олдига келиши, фамилиясини, лавозимини айтиб ҳайдовчига ўзини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
    • ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
    • шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши лозим.
    «Инспектор автотранспорт воситасининг лицензия карточкасини кўздан кечиради ва ҳайдовчида лицензия карточкаси мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли тарзда баённома тузади. Ҳайдовчи инспектордан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, гувоҳнома, кўкрак нишони, дислокациясини сўраши мумкин. Бир ойлик қўшма рейд тадбирлари ҳар ойда тасдиқланади ва инспекторлар шу асосда иш олиб боришади. Бу дислокация ҳар ой ўзгаради» — дейди Руслан Рўзметов.

    Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов вазирлик ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ишлашини қайд этиб ўтди.

    «Бизнинг вазирликка тегишли автомобиль ташувларини назорат қилиш инспекторлари ҳеч қачон бир ўзи якка тартибда истаган пайтида ва истаган жойида рейд ўтказмайди. Автомобильни тўхтатиш билан ЙҲХ ходимлари шуғулланишади» — дейди Ашурматов.

    Бундан аввал 2020 йилда Тошкент йўлларини яхшилашга салкам 493 млрд сўм йўналтирилгани, ИИВ ЙҲХББ Тошкентда янги йўллар қурилиши, ёпилганлари қайта очилиши ва мавжудлари кенгайтирилиши ҳақида маълум қилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берилганди.

    04.03.2021, 21:12   Изоҳ (0)   21438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Honda бошқарув вақтида рулни ушламаслик имкониятини тақдим этувчи автопилотга эга машинасини тақдим этди

    04.03.2021, 20:38

    Видео: Ҳаракатланаётган BMW устидан сакраб ўтишга уринган буғулар тўдаси

    04.03.2021, 16:35

    Хитойда Lada Granta’дан арзонроқ уч ғилдиракли автоуй сотувга қўйилди

    04.03.2021, 10:59

    АҚШда занг босган 59 йиллик Maserati 225 минг долларга сотилди

    04.03.2021, 08:54

    2020 йилнинг энг оммабоп автомобиллари номи эълон қилинди

    03.03.2021, 16:59

    Фото: Фотореалист рассом учун полотно вазифасини ўтаган Porsche Taycan

    03.03.2021, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.