• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мурда ва тобут учун 600 минг доллар. Чарли Чаплиннинг тобути нега ўғирлаб кетилган эди?

    Буюк комик ва кино устаси Чарли Чаплин одамларни кулдириш билан машҳур бўлган, аммо ўлимидан кейин у билан содир бўлган воқеалар ҳеч кимга кулгили туюлмайди. «Дарё» комедия қиролининг вафотидан кейин юз берган ғайриоддий ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1977 йил Рождество куни Чаплин вафот этади. Ўлимидан сўнг Швейцариянинг Женева кўли тепасидаги тепаликларда жойлашган Корсиэр-сур-Вевей қишлоғидаги қабристонга дафн этилган. Чаплиннинг Швейцарияга бориб қолиши ҳам ўзгача тарих. 1952 йилда Чаплиннинг «Диққат марказида» фильмининг премьераси АҚШда бўлиши керак эди. Аммо Чаплиннинг душманлари унинг ўзи ва фильмларини коммунистик хайрихоҳликда айблашган ва шу туфайли  АҚШга қайта кириш визаси берилишини рад этишганидан сўнг, оила Швейцарияда қолиб яшашга мажбур бўлишган эди.

    Дафн маросимидан бир неча ой ўтгач, 1978 йил 2 мартда икки безори жуда ғаройиб  тарзда пул ишлашга қарор қилди: улар буюк Чаплиннинг жасадини қабрдан ўғирлаб, унинг бевасидан катта миқдордаги пул – 600 минг АҚШ доллари талаб қилишди. Уна Чарли Чаплиннинг тўртинчи рафиқаси (Милдред Харрис, Лита Грэй ва Паулетта Годдарддан кейин) ва драматург Евген ЎНилнинг қизи эди.

    Чаплиннинг беваси Унадан ўғрилар нақд 600 000 АҚШ доллар миқдорида тўловни талаб қилганидан сўнг, полиция унинг телефонини назоратда ушлаб кузата бошлади. Уна эрининг мурдаси учун ўғриларнинг бу талабини «кулгили» деб тўловни тўлашдан бош тортган эди. Полициячилар Уна хонимга гўёки рози бўлгандек ўзини тутишини илтимос қилишган. Уна хоним кейинчалик бу бемаъни ҳолатни  «Агар Чаплин тирилиб келса, буни кўриб кулгидан яна қайта ўлиши мумкин эди» деб изоҳлаган. Полиция суриштирувига мамлакатнинг энг кчли детективлари жалб қилинди ва бундан ташқари минтақадаги 200 та телефон будкаларини туну кун кузатиш бошланди. Кейинроқ қўнғироқ қилувчилар унинг энг кенжа фарзандига таҳдид қилишди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Беш ҳафталик терговдан сўнг, полиция икки автомашина механиги – полшалик Роман Вардас ва болгариялик Ганцчо Ганевни ҳибсга олди. Аниқланишича, улар Чаплин мурдасини 17 май куни Чаплинлар оиласидан бир чақирим узоқликда жойлашган маккажўхори майдонига кўмиб юборишган.

    Судда эркаклар ҳеч қачон танани таҳқирлаш ёки уни олиб кетишни ният қилмаганликларини даъво қилишди. Дастлаб Чаплиннинг тобутини олиб ташлаш, қабрни чуқурроқ қазиш ва кейин уни ер ости қатлами остида яшириш режалаштирилган эди. Мурдани ўғирлаш ўрнига, улар фақат унинг йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги таассурот қолдиришни хоҳлашганини айтишди. Аммо ишлар режадан чиқиб улар мурдани ўғирлашга мажбур бўлдилар. Йил охирига келиб, Швейцария суди иккала шахсни ҳам ўликларнинг тинчлигини бузишда ва товламачиликда айбдор деб топди.

    Интернетда бу одамлар ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида озгина маълумот мавжуд. Хабарларга кўра, икки жиноятчи 1977 йилда Италияда содир бўлган шунга ўхшаш воқеадан илҳомланиб, тезда бойиб кетишга умид қилишган. Судланганидан кейин икки эркак Уна Чаплин хонимга ўзларининг чин дилдан афсусланишларини билдирган мактублар юборишди. Охир оқибат Уна уларни кечирди.

    Ҳодиса уюштирувчиси деб топилган Вардас тўрт ярим йиллик оғир меҳнатга ҳукм қилинди. Ганев 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, чунки унинг жиноят учун жавобгарлиги чекланган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чаплинга келсак, унинг оиласи келажакдаги ўғирлик уринишларини олдини олиш учун унинг жасадини бетон қабрга қайта кўмган. 6 футлик бетон қуйилган қабр қарорига унинг беваси Уна Чаплин келади. У бу қарорини яна бир шундай ҳодисани кўтара олмаслиги билан изоҳлаган.

    Яна шундай ўғирликлар тарихи

    Жасадни ўғирлаш  ва бу орқали бойиш ҳаракати узоқ тарихга эга. Қадимий Миср тарихига оид мумиёланган таналарни пуллаш Европада XVIII аср бошларида кузатилган. Ҳатто, қиролича Виктория давридаги анатомиклар ва шифокорлар учун янги кўмилган танани қазиб олувчи махсус касб эгалари ҳам бўлган. Бу ҳоллар мўмай пул учун қилинган бўлса, баъзида бу иш сиёсий ёки қасос тарзида ҳам амалда кўринган. Масалан, Авраам Линколннинг ўлдирилишидан кейин унинг жасадини қўлга олиш учун бир нечта режалар мавжуд эди. Қўшиқчи Элвис Пресли вафотидан кўп ўтмай, тўрт киши унинг мақбарасини бузмоқчи бўлган пайтда ҳибсга олинган. Машҳур Эва Пероннинг жасади ўнлаб йиллар давомида қайта-қайта кўмилган. Бир неча йил олдин Enzo Ferrari жасади оилавий қабрдан ўғирлаб кетилиши мумкин эди, ўғрилар Ferrari танаси учун 10 миллион доллар ишлаб олишни режалаштирган эди.

    Абдулазиз Акрамов тайёрлади

    05.03.2021, 21:48   Изоҳ (0)   53342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Яна қайси мамлакатлар бу маррага яқин қолмоқда?

    05.03.2021, 14:10

    Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа корона...

    05.03.2021, 13:45

    Қирғизистонда президентнинг Facebook саҳифасига қилинган хакерлик ҳужуми юзасидан текширув ўтказилади

    05.03.2021, 13:21

    АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

    05.03.2021, 12:44

    Bloomberg: АҚШ ва Британия кимёвий қурол қўллаганлик учун Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

    05.03.2021, 11:23

    Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди

    05.03.2021, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.