Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали бор, деб ёзмоқда NasafNews.
Маълум бўлишича, йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган бу ҳайкаллар маҳаллий аҳоли томонидан қисман таъмирланган. Таъмирлаш ўз ишининг усталари томонидан олиб борилмагани туфайли ҳайкаллар «қўрқинчли» ҳолга келтирилган.
28 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев мазкур ҳудудга борган. Хабарда айтилишича, ҳоким ва масъулларни ҳайкаллар ва қадимий ёдгорликнинг бугунги ҳолати ҳайратлантирган.
«Биз Маданият вазирлигига хат билан чиқамиз. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Бу баланд тоғларга мос ҳайкал керак», — деган Зоир Мирзаев.
Изоҳ (0)