• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Масжидга кириши рухсат этилган ягона ҳайвон. Мушукларга бўлган муносабат шаклланишида қандай омиллар роль ўйнайди?

    Инсонларнинг жониворларга муносабати ва бунга таъсир этувчи омиллар ҳақидаги адабиётлар ниҳоятда кам экани сабаб мазкур материални тайёрлашда барча мавжуд илмий мақолалардан ва манбалардан имкон қадар фойдаландик.

    Мушуклар бир неча минг йилликлардан бери инсонлар билан ёнма-ён яшаб келишига қарамай, айрим халқлар уларни бошқаларидан кўпроқ яхши кўради. Бошқа жамиятларда эса буткул бефарқлик, ҳатто бешафқат муносабат кучли экани кузатилади. Қуйида бунга сабаб бўлган бир қатор омилларни санаб ўтамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Халқларнинг ўтмиши

    Мустақил тадқиқотчи Хуршид Йўлдошевнинг фикрларига кўра, мушукларга муносабат халқнинг ўтмишда кўчманчи ёки ўтроқ бўлганига қараб фарқланиши мумкин. Яъни қадимда кўчманчи бўлган халқларда мушукларга симпатия ҳиси бўлмайди. Чунки улар бир ерда муқим яшамагани ҳисобига омборлари ҳам бўлмаган, табиийки, мушукларга эҳтиёж ҳам бўлмаган. Ўтроқ халқлар эса ҳосилини ғамлаб қўйган ҳамда мушуклар уни кемирувчилардан ҳимоя қилган. Натижада мазкур жонивор уларнинг турмуш тарзида муҳим аҳамият касб этган. Йиллар ўтиб, кўчманчи халқлар ўтроқлашса-да, уларда турмушига бегона бўлган жониворга нисбатан инстинктив тарзда антипатия қолиб кетган. Халқ оғзаки ижоди, ривоятлар ҳамда ирим-сиримларда ҳам мушук образи муайян халқнинг ушбу ҳайвонга муносабатидан келиб чиққан.

    Ирим-сиримлар

    Ирим-сиримлар қадимдан одамларнинг ҳаётида мавжуд бўлиб, авлоддан авлодга ўтиб келади. Уларнинг пайдо бўлишига муайян нарсадан бехабарлик, билимсизлик сабаб бўлади. Мушуклар ҳақидаги турли ирим-сиримлар ҳам мушукнинг хулқ-атворини яхши билмайдиган, мушук билан яқин бўлмаган одамлар орасида урчиган. Бу ҳам маълум маънода саводи юқори бўлмаган, илм даражаси паст бўлган жамиятларда жониворга нисбатан нафрат уйғонишига туртки бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қора мушук

    Кўпгина халқларда қора ранг ўлим, қайғу, ёвузлик рамзи ҳисобланади. Sage Publications нашрида америкалик психолог-тадқиқотчилар Ҳайли Жонс ва Кристиан Ҳартнинг «Қора мушук атрофидаги кенг тарқалган салбий фикрлар» номли мақоласи чоп этилган. Тадқиқотчилар ўз изланишлари давомида сўровда қатнашаётганларнинг диний эътиқоди, ирим-сиримларга ишониш-ишонмаслиги ҳамда ирқчилик борасидаги қарашларини ҳисобга олган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, салбий муносабат қора мушукларнинг юзидан унинг эмоцияларини ўқий олмаган одамларда кўпроқ кузатилади. Бундай одамларда, шунингдек, ирим-сиримларга ишониш юқори даражада туради. Бунинг диний ёки ирқий қарашлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

    Ижтимоий муҳит

    Elsevier нашри доирасига кирувчи Social and Behavioral Sciences журналида чоп этилган «Ҳайвонларга бўлган муносабатнинг психологик ва ижтимоий-демографик кўрсаткичлари» мақолада муаллиф, руминиялик тадқиқотчи Ливиа Апостол ва бошқалар ҳайвонларга муносабат шахсда эмпатия қай даражада ривожлангани билан боғлиқ, деган фикрни илгари сурган. Унга кўра, бошқа бир шахсга нисбатан эмпатия, яъни унинг ҳолати ва ҳиссиётларини тушуниш ҳисси юқори бўлган одамларда ҳайвонларга ҳам меҳр юқори бўлади. Ҳайвонларнинг ҳимоясизлиги, ҳолатини сўзлар орқали айта олмаслиги уларга бўлган ғамхўрликнинг кучайишига туртки бўлади. Шунингдек, оиладаги муҳит бундай муносабат шаклланишида аҳамиятга эга. Кичиклигидан ота-онасининг уй ҳайвонини парваришлашини кўрган болаларда бошқа болаларга нисбатан мушук-кучукларга мойиллик кўпроқ бўлади.

    Динлар

    Цивилизациянинг илк ўчоқларидан бири бўлмиш қадимги Мисрда мушуклар ниҳоятда улуғланган, ҳатто гўзаллик илоҳи Бастет ҳам мушук тасвирида бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ислом динида эса масжидга киришига рухсат этилган ягона ҳайвон мушук ҳисобланади. Шунингдек, Муҳаммад (с.а.в.) ҳам кийимларида мушук ухлаб қолганида, унинг уйқусини бузмаслик учун кийимларининг ўша қисмини кесиб, кейин ўринларидан турганлари ҳақида ҳадислар бор. Бундан ташқари, саҳобалардан бири Абу Ҳурайра («Мушуклар отаси») ҳам мушукларга меҳр қўйгани билан машҳур.

    Яҳудийликда муқаддас ҳисобланган диний ёзувлар тўплами — Талмудда мушук бир неча бор жуда фойдали ҳайвон сифатида (масалан, уйга яқинлашган майда илонларни овлагани ҳақидаги ҳикоятлар) ва ўрнак бўла оладиган жонивор сифатида («Агар Таврот нозил қилинмаганида, биз озодаликни мушуклардан ўрганган бўлардик») тилга олинган.

    Насронийлик динида пайғамбар Исо (алайҳиссалом) оч-наҳор ётган мушукни қўлига олиб, бағрига босиб, қишлоғига олиб кетгани, унга сув ва таом бергани ҳикоя қилинади. Кейинчалик пайғамбар бу мушукни Лоренса исмли бева шогирдига туҳфа қилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзбекистонда мушукларга муносабат

    Афсуски, Ўзбекистонда мушукларга муносабат ҳавас қиларли даражада эмас. Мамлакатда нафақат мушукларга, балки бошқа ҳайвонларга нисбатан ҳам бешафқат муносабат тез-тез кузатилади. Ачинарлиси, охирги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали кучук ва мушуклар қийноққа солинган манзара акс этган видеотасвирлар тарқалиши оммалашган. Бундай ҳаракатни содир этган шахсларга нисбатан давлат томонидан маъмурий жазо мавжуд бўлса ҳам (амалда жарима тўланади, аммо ҳозирда Бош прокуратуранинг сўровига кўра, ҳайвонларни қийноққа солган фуқароларни 6 ойгача озодликдан маҳрум этиш ҳақида моддани Жиноят кодексига киритиш муҳокама қилинмоқда), жамиятда бунинг кучли таъсири кўринмаяпти. Ҳатто февраль ойида Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳокимлиги мактаб ўқувчиларига кўча ҳайвонлари, хусусан, дайди кучук ва мушуклардан эҳтиёт бўлиш, уларнинг қутурган бўлиш эҳтимоли юқорилиги ҳамда ҳайвонлар ҳужум қилганда қандай чора кўриш керак экани юзасидан тренинг ташкил қилган. Бундай ҳаракатлар, шубҳасиз, вояга етмаган болаларда жониворларга нисбатан қўрқув ва бошқа салбий ҳисларни уйғотади.

    Зиёдахон Ғуломова тайёрлади.

    28.02.2021, 21:14   Изоҳ (0)   48226
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар организмда коронавирусдан кейинги белгилар қачон бутунлай йўқолишини аниқлади

    27.02.2021, 13:56

    Ернинг энг аниқ ясси харитаси яратилди

    23.02.2021, 13:59

    Олимлар ухлаётган инсон билан мулоқот қилишни ўрганиб олди

    21.02.2021, 13:57

    Дунёдаги энг катта айсберг музли мозаикага айланди (фото)

    18.02.2021, 16:58

    Коронавирусдан тузалгандан кейинги синдром аломатлари маълум қилинди

    15.02.2021, 16:36

    «Бутун дунёдаги коронавируснинг барча зарралари битта кола идишига сиғади» — математик

    12.02.2021, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.