Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 26-турида Лондоннинг «Арсенал» клуби 28 февраль, якшанба куни «Лестер» майдонига сафар қилди.

Фото: Twitter

Дастлаб 6-дақиқада «Лестер» ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо мезбонлар 39-дақиқада Давид Луизнинг бош билан йўллаган зарбасини ўтказиб юборди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда «тўпчилар» фойдасига пенальти белгиланди ва ундан аниқ фойдаланган Александр Ляказетт жамоасини ҳисобда олдинга олиб ўтди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Николя Пепе «Лестер» дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Мазкур ғалабадан сўнг Микель Артета шогирдлари очколари сонини 37 тага етказган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. Ўз уйида мағлубият қабул қилиб олган «тулкилар» эса ўзининг 49 очкоси билан ҳозирча 3-ўринни банд этган.

АПЛ

26-тур баҳси

28 февраль, якшанба

«Лестер»—«Арсенал» 1:3

Голлар: 1:0 – 6 Тилеманс, 1:1 – 39 Давид Луиз, 1:2 – 45, пенальти Ляказетт, 1:3 – 52 Пепе.

«Лестер»: Шмейхель, Суюнжу, Эванс (Амарти, 69), Томас (Олбрайтон, 46), Рикарду Перейра, Тилеманс, Ндиди, Барнс (Ундер, 51), Кастань, Варди, Иҳеаначо.

«Арсенал»: Лено, Тирни, Мари, Давид Луиз, Соареш, Жака, ан-Ненни (Парти, 66), Пепе, Смит-Роу (Эдегор, 42), Виллиан, Ляказетт (Обамеянг, 84).

Огоҳлантиришлар: Томас (38), Тилеманс (72), Тирни (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!