Футбол бўйича Италия А Сериясининг 24-турида «Ювентус» 27 февраль, шанба куни «Верона» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида Криштиану Роналду туринликларни олинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 77-дақиқада Антонин Баракнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармай қолди.
«Ювентус» 46 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Верона» (35) эса 8-поғонага жойлашган.
Мазкур турда «Лацио» сафарда «Болонья» билан ўйнади. Унда кутилмаганда Симоне Инзаги шогирдлари мағлубиятни қабул қилиб олди.
А Серия
24-тур баҳслари
27 февраль, шанба
«Верона» — «Ювентус» 1:1
Голлар: 0:1 – 49 Роналду, 1:1 – 77 Барак.«Верона»: Сильвестри, Димарко (Лазович, 52), Маняни, Гюнтер, Фараони (Давидович, 84), Барак, Илич (Велозу, 46), Закканйи (Бесса, 84), Стураро (Роналду Виейра, 68), Ловато, Лазанья.
«Ювентус»: Шенсни, Демирал, Алекс Сандро, де Лигт, Кулусевски, Рабьо, Бентанкур, Кьеза (Ди Пардо, 86), Рэмзи (Маккенни, 68), Бернардески, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (18), де Лигт (33), Барак (45), Давидович (90).
«Болонья» — «Лацио» 2:0
Голлар: 1:0 – 19 Мбае, 2:0 – 64 Сансоне.«Специя» — «Парма» 2:2
Голлар: 0:1 – 17 Карамо, 0:2 – 25 Эрнани, 1:2 – 52 Жаси, 2:2 – 72 Жаси.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)