Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 25-турида «Севилья» ва «Барселона» жамоалари 27 февраль, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Лионель Мессининг узатмасидан кейин Усмон Дембеле ҳисобни очди. Танаффусга қадар каталонларда яна бир қанча имкониятлар бўлди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам «Барселона» устунлигида ўтди. 85-дақиқада Месси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 0:2.
Мазкур ғалабадан кейин «Барселона» очколарини 53 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди ва иккита захира ўйинига эга пешқадам «Атлетико»дан 2 очко ортда қолмоқда. «Севилья» 48 очко билан тўртинчи ўринда қолди.
Ла Лига
25-тур баҳси
27 февраль, шанба
«Севилья» — «Барселона» 0:2
Голлар: 0:1 – 29 Дембеле, 0:2 – 85 Месси.«Севилья»: Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Рекик, 46), Эскудеро, Жордан, Ракитич (Оскар Родригес, 63), Фернандо, Гомес (Сусо, 46), Мунир (ан-Несири, 46), де Йонг (Оливер Торрес, 63).
«Барселона»: тер Штеген, Лангле, Мингеса, Альба, Дест, Дембеле (Брэйтуэйт, 82), де Йонг, Педри (Мориба, 71), Бускетс, Пике (Араухо, 67; Умтити, 82), Месси.
Огоҳлантиришлар: Фернандо (31), Диего Карлос (38), Месси (42), Эскудеро (45), Рекик (46), Дембеле (82), Жордан (88).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)