• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чинозда ноқонуний қурилишдаги авария оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда тўрт йил ўтиб — Жиззахдаги олти қаватли бино қулагач маълум қилинди

    Ўзбекистон қурилиш вазири Ботир Зокиров Жиззах шаҳридаги қурилиши якунланмаган олти қаватли бинонинг қулаши муносабати билан 14 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида «икки йил аввал Тошкент вилоятида юз берган шунга ўхшаш фалокат натижасида уч киши ҳалок бўлган»ини маълум қилган эди. Қурилиш вазирлиги «Дарё» сўровига асосан вазир таъкидлаган ҳодиса ҳақида маълумот берди.

    Ботир Зокиров.

    Ботир Зокиров.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2017 йили Чиноз шаҳридаги икки қаватли умумий овқатланиш биносининг орқа томонидан ўзбошимчалик билан, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмай, ноқонуний равишда қўшимча бино қурилган. Қурилиш вазирлигининг изоҳида қайд этилишича, «мавжуд бинонинг ‘0’ (нол) отметкадан пастки қисмида ертўла қазилган, бунда стакансимон колонна пойдевори ўзбошимчалик билан олиб ташланган».

    Бундан ташқари, бинонинг 2-қаватидан юқори қисмида очиқ майдон сифатида фойдаланиш мақсадида том қисми олиб ташланиб, темирбетон плиталар устига 3 минг дона кичик бетон блоклар олиб чиқилган. Ҳисобий юклар ортгани, конструкцияларда зўриқиш бўлгани сабаб бинонинг темирбетон плиталари қулаб, авария содир бўлган. Уч кишининг ўлимига сабаб бўлган фалокатдан сўнг бино унинг эгаси ҳисобидан бузиб ташланган.

    Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

    Жиззахдаги қулаган бинонинг бутун қолган қисмини бузиш жараёни, 2020 йил, январь.

    Жиззахдаги қулаган бинонинг бутун қолган қисмини бузиш жараёни, 2020 йил, январь.
    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Жиззах шаҳрида қурилиш якунланмаган олти қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳодиса оқибатида унинг ёнидаги иншоот ҳам зарар кўрган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ушбу ҳодисадан сўнг жиноят иши қўзғатилган, ҳукумат комиссияси тузилган, кейинроқ бинонинг қолган қисми ҳам бузиб ташланган. Ушбу воқеага муносабат билдираркан, президент Шавкат Мирзиёев «Жиззах вилоятининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган»ини, «унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак»лигини таъкидлаган эди. Кейинроқ Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ишдан олингани, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.

    Аввалроқ, 2019 йил августида Тошкентдаги Riviera савдо мажмуасининг қурилишида юз берган авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани, октябрида Tashkent City’даги объектлардан бирининг қурилишида қатнашаётган ишчи саккизинчи қаватдан қулаб қурбон бўлгани, декабрь ойида Юнусобод метро йўлининг янги станцияларини қуриш вақтида юз берган фожиа оқибатида олти киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қибрайда бетон заводининг девори қулаши оқибатида уч киши, Қарши шаҳрида қурилиши битмаган бинодаги темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида бир киши, Деҳқонободдаги қурилаётган дўконнинг бетон плиталари қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Қурилган объектлар қулаб тушмаса ёки портламаса қонуний ҳисобланадию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, ноқонуний ҳисобланадими?» — Дониёр Ғаниев
    • Тошкентда бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари ноқонуний қурилаётгани аниқланса-да, қурилиш ишлари тўхтатилмагани маълум қилинди
    • Тошкент вилоятида 3 та кўп қаватли уй, савдо мажмуаси ва божхона терминали ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланди
    • Жиззахда қурилиш талабларини бузган бир қанча компанияларга чора кўрилди

    26.02.2021, 08:08   Изоҳ (0)   19379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суд ва блоклаш. Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақламаган компанияларга қандай чора кўрилади?

    26.02.2021, 07:21

    «Биз имтиёз сўрамаяпмиз». Валюта либерализацияси сабаб олган кредитининг тани бир неча баробарга ошиб кетган тадбиркорлар ҳукуматдан жавоб кутмоқда

    26.02.2021, 07:07

    Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан нималар ўзгаради?

    26.02.2021, 06:06

    Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

    25.02.2021, 23:37

    Қўйлиқдаги ошхонада ноқонуний лотерея ўйини ташкил қилган шахслар аниқланди

    25.02.2021, 22:56

    Тошкент вилоятида 2025 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси қурилади

    25.02.2021, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.