• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз имтиёз сўрамаяпмиз». Валюта либерализацияси сабаб олган кредитининг тани бир неча баробарга ошиб кетган тадбиркорлар ҳукуматдан жавоб кутмоқда

    Ўзбекистонда 2017 йил сентябрида амалга оширилган валюта либерализацияси кенг жамоатчилик томонидан қанчалик кўп кутилган бўлса, ушбу ислоҳот арафасида мамлакат банкларидан билиб-билмай валютада кредит олган тадбиркорлар учун шунчалик кутилмаган воқеа бўлди. Шу вақтгача маъмурий йўллар билан ушлаб турилган «давлат курси»нинг бир кунда қўйиб юборилиши, «расмий курс» ўзидан салкам икки баробар юқори «қора бозор курси»га етиб олиши, «давлат курси» ва «қора бозор курси» деган тушунчалар йўққа чиқарилиши айнан «расмий курс»да банклардан валютада кредит олганлар учун режалаштирилмаган бошоғриқни келтириб чиқарди.

    «Дарё»га мурожаат қилган бир гуруҳ тадбиркорларнинг маълум қилишича, ўтган тўрт йил давомида уларнинг муаммосини ҳал қилиш бўйича масъуллар томонидан тайинли таклиф берилмаган, либерализацияга қадар валютада олинган кредитни каррасига ошиб кетган курс билан қайтариш талаби уларни хонавайрон қилмоқда.

    Тадбиркорларнинг мурожаатлари

    Шавкат Қудратов, бухоролик тадбиркор

    Шавкат Қудратов.

    Шавкат Қудратов.
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
    Доллар курсининг ‘қўйиб юборилиши‘ ортидан шу вақтгача олинган кредитлар баҳоси 4,5—5 баробарга кўтарилиб кетди. Банк берилган кредитларни ҳозирги, яъни каррасига кўтарилиб кетган курсда қайтаришни талаб қилмоқда.

    Курс ошмаган вақтдаги долларни сўмга айлантирганда 640 миллион сўмлик кредит олган бўлсам, ҳозирга келиб бу сумма 3,5 миллиард сўмга айланиб кетган. Бу аҳволда тадбиркор на иш юргиза олади, на ривожлана олади. Пандемия сабаб тадбиркорларга ёрдам сифатида кредитни кечиктириб тўлаш ёки муддатини узайтириш имкони берилди. Бироқ бу имконият тадбиркорларни қониқтирмайди.

    Чунки муддат берилгани билан устига фоиз қўшилиб кетаверади. Мутасаддилар ҳолатимизни кўриб, бирор-бир ёрдам қилмаяпти. Бормаган бирор ташкилотимиз қолмади. Яқинда ушбу ҳолат бўйича тадбиркорлар ва банк вакиллари иштирокида йиғилиш бўлди. Лекин мақбул бир натижага эришмадик.Йиғилишда банк ходимлари: «Сиз курс кўтарилишини била туриб шартномага қўл қўйгансиз», деди.

    Ҳа, ўша вақтда доллар курси ҳафтасига атиги 50 сўмга кўтариларди, ўшанда ҳисоб-китоб ҳам қилганмиз — кредитимиз йилига ўртача 50 долларга ошарди.

    Зафар Абдивоитов, сурхондарёлик тадбиркор

    Зафар Абдивоитов.

    Зафар Абдивоитов.
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Абдивоитов 2016 йили маҳаллий ҳокимлик тавсияси билан давлат дастури асосида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил қилиш учун 100 минг долларлик кредит олган.

    Кредитни олганимдан бир ой ўтар-ўтмас, валюта либерализацияси ҳақидаги фармон чиқди — олган 100 минг доллар 2017 йил август ойида 420 миллион эди, бир кечада кредитим бир кечада 820 миллионга айланиб қолди. Шундай бўлишини билганимда, кредит олмасдим. Нафақат мен, исталган бошқа одам бунга рози бўлмасди.

    Нима қиларимни билмай, ҳаммаёққа мурожаат қилдим. Банкка бориб: «Тадбиркорман, энди нима қиламан?» десам, улар: «Биз ҳам тадбиркормиз», деяпти. Марказий банк курс кўтарилишини аввалдан билган эди. Ўша пайтда: «Эртага касод бўласан», деб айтишмаган ҳам.

    Мени энг қийнаётгани — олган кредитим йўқ жойдан 337 фоизга кўпайиб кетган.

    Мен 400 миллион сўмлик кредит олаётганимда гаров эвазига 500 миллион сўмга тенг бўлган мол-мулк қўйинг ва техникангизни ўрнатгач, мол-мулкингизни гаровдан чиқариб берамиз дейишган. Лекин улар айтгандек бўлмади. Боз устига, валюта либерализациясидан сўнг гаровга қўйиладиган нарса ҳам кўпайди.

    Ўшанда кимдир ўзининг мулкини қўйган бўлса, яна кимдир бошқа бировнинг, масалан, қариндошининг мол-мулкини гаровга қўйиб турган. Масаланинг яна бир тарафи шундаки, бу ҳолат қариндош-уруғлар ўртасидаги низоларга ҳам сабаб бўлмоқда.

    Тадбиркор тўлаган солиқдан мактаб, касалхона ходимларига ойлик берса, банк ходимлари кредит фоиздан ойлик олса, тадбиркорни қўллаш керак эмасми? Менимча, тегишли барча ташкилотлар президент фармонига ўзгартириш ва камчиликларни тўғирлаш бўйича таклиф киритиши керак.

    Жамолиддин Отажонов, хоразмлик тадбиркор

    Жамолиддин Отажонов.

    Жамолиддин Отажонов.
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Отажонов 2016 йилда замонавий совутгич қуриш, мева-сабзавотларни қуритувчи ускуналарни ўрнатиш учун 500 минг долларлик кредит олган. Унинг айтишича, кредитни олган вақтида унинг сўмдаги қиймати 1,5 миллиардга тенг эди, ҳозир эса 5 миллиард сўмга айланган — «имтиёзли» деб берилган кредитнинг баҳоси 337 фоизга ошиб кетган.

    «Муаммони ҳал этиш учун тўрт йилдан буён бормаган ташкилотимиз қолмади. Ҳозиргача кредитимизни қайтара олмаяпмиз. Чунки бунга имкониятимиз ҳам йўқ, фақат инқироз ичида юрибмиз. Шу муаммо сабаб 40 киши ишсиз қолиб кетди. Бу қарор қанчадан-қанча иш ўринларининг йўқотилишига, камбағаллар сони ортишига сабаб бўляпти», — дейди у.

    «Биз юқори ташкилотлардан ‘имтиёз беринглар‘, ‘ёрдам беринглар’, деб сўрамаяпмиз. Фақат кредит суммаси ўша вақтдаги шартнома низомига мувофиқ берилса бўлгани. Бу тадбиркорга ҳам, давлатга ҳам, ишчига ҳам анчагина натижа беради», — дея қўшимча қилди Жамолиддин Отажонов.

    Собиржон Норбобоев.

    Собиржон Норбобоев.
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Сурхондарёнинг Сариосиё туманида фаолият олиб борувчи тадбиркор Собиржон Норбобоевнинг таъкидлашича, кредит муддатини узайтириш ёки маълум бир фоизда компенсация бериш деярли бефойда. «Курс ошиб бўлган, минг имтиёз бергани билан, кредитни тўлаш биз учун жуда қийинчилик туғдирмоқда», — деди у.

    Масъуллар қачон жавоб беради?

    Бу ва шундай муаммога дуч келган бошқа тадбиркорлар ОАВга мурожаат қилишдан аввал, табиийки, «барча ташкилотларга мурожаат қилган». Хусусан, Вазирлар Маҳкамасига ҳам. Улар 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистон бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Абдумалик Алламуродов ва Марказий банк раисининг ўринбосари Бобир Абубакиров қабулида ҳам бўлган.

    Мулоқот давомида мурожаатларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаатчи тадбиркораларга уч кун ичида жавоб берилиши айтилган, кейинроқ бу муддат олти кунга чўзилган. Орадан олти кун эмас, 70 кун ўтса ҳам жавоб берилмаган. Шу боис тадбиркорлар 9 февраль куни яна ҳукумат биноси олдида тўпланган. Улардан бу ерда тўпланмаслик сўралган, улар билан Ёшлар Иттифоқи биносида учрашув ўтказиш таклиф қилинган, бироқ тадбиркорлар «бу ердан ҳеч қаерга кетмасликлари»ни қатъий таъкидлагач, икки томонлама учрашув Ўзбекистон давлат тарихи музейи залида ўтказилган.

    Учрашувда қатнашган тадбиркорлардан бири — Шавкат Қудратовнинг «Дарё»га маълум қилишича, масъуллар декабрдаги учрашувда айтилган гапларни такрорлаб, масалага умуман алоқаси йўқ таклифларни берган. «Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш учун дала майдони ва уни сотиш учун бозорлардан раста ажратиб беришни таклиф қилишди. Неча йилдан буён инқирозда бўлсак, бор-будимиз гаровда, айланма маблағимиз ҳам йўқ. Касод ҳолимизда қандай қилиб сабзавот етиштириб, уни бозорга олиб чиқамиз?», — дейди тадбиркор.

    Абдумалик Алламуродов (ўнгда) ва Бобир Абубакиров, 2020 йил 1 декабрь куни бўлган учрашувдан лавҳа.

    Абдумалик Алламуродов (ўнгда) ва Бобир Абубакиров, 2020 йил 1 декабрь куни бўлган учрашувдан лавҳа.
    Фото: «Human.uz»

    Учрашувда масъуллар олинган кредитларнинг фоизини камайтириб беришни ҳам таклиф қилган. Аммо тадбиркорлар ушбу таклифни рад этган. «Сабаби кредит фоизи камайтирилгани ва кредит муддати узайтирилгани билан кредитнинг тан қиймати кўпайиб бораверади. Бу бизни фойдамизга эмас, фақат зараримизга ишлайди. Биз фоизни оширишига ҳам розимиз, гап бу ерда тан миқдорининг катталигида», – дейди Шавкат Қудратов.

    Учрашув охирида масъуллар эски сценарий бўйича уч кундан кейин, яъни 12 февралда тадбиркорлар билан боғланишга ваъда берган. Лекин ҳеч ким тадбиркорлар билан алоқага чиқмаган. Тадбиркорларнинг мурожаатига нима учун жавоб берилмаётгани юзасидан «Дарё» нашри Вазирлар Маҳкамасига масъулларига мурожаат қилди. Масъул шахс: «Ўзимиз маълум қиламиз», деган жавоб билан кифояланди.

    Фото: «Human.uz»

    Маълумот учун, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» тўғрисидаги қонуннинг 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.

    26.02.2021, 07:07   Изоҳ (0)   28144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан нималар ўзгаради?

    26.02.2021, 06:06

    Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

    25.02.2021, 23:37

    Қўйлиқдаги ошхонада ноқонуний лотерея ўйини ташкил қилган шахслар аниқланди

    25.02.2021, 22:56

    Тошкент вилоятида 2025 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси қурилади

    25.02.2021, 22:41

    Ўзбекистонда алимент тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

    25.02.2021, 22:10

    Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсация тўланади

    25.02.2021, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.