«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк баҳси доирасида кечган «Лацио»га қарши ўйинда (4:1) иштирок этди.
26 ёшли футболчи мусобақа доирасидаги дастлабки 50 та ўйинида 38 та ғалабага эришди ва бу борада Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди.
Киммих жамоадоши Томас Мюллер ва «Реал» ярим ҳимоячиси Каземирони ортда қолдирди. Улар Чемпионлар Лигасидаги дастлабки 50 та ўйинда 36 марта ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)