Хитойнинг «Тяньцзинь Тайгерс» (собиқ «Тяньцзинь Тэда») клуби банкротлик ёқасида турибди. Бу ҳақда Хитой матбуотига таяниб Titan Sports Plus хабар қилмоқда.
Клубга 1998 йилдан буён эгалик қилиб келган Теда компанияси футболга ортиқ пул ажратмоқчи эмас. Шунингдек, маҳаллий ҳукумат ҳам клуб фаолиятини қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдирмаяпти.
Катта эҳтимол билан клуб тарқатиб юборилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўп суради.
«Тяньцзинь Тайгерс» 2020 йилги мавсум якунларига кўра Хитой Суперлигасида жон сақлаб қолганди.
Мавзуга доир:
- Италиядан Польшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?
- Одил Аҳмедов Самюуэль Это’O билан жанжаллашиб қолгани ҳақида гапирди
- Это’Oдан Гейнрихгача. Одил Аҳмедовнинг ўзи бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоаси
- Одил Аҳмедов Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишига нима сабаб бўлганини айтди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)