Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган Странжа Кубогининг иккинчи кун баҳслари 23 февраль, сешанба куни ўтказилди.
Унда ўзбекистонлик етти нафар боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг беш нафари ғалабага эришди.
23 февраль кунги натижалар билан танишинг:
- -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов — Артур Газарян (Арманистон) 4:1
- -63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Саматали Толтаев (Қозоғистон) 5:0
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров — Патриот Беҳами (Косово) 5:0
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Ҳамбаржум Ҳакобян (Арманистон) 5:0
- -75 кг: Мавлуда Мавлонова — Надежда Рябец (Қозоғистон) 2:3
- -51 кг: Турсуной Раҳимова — Тове Люнберг (Швеция)
- -57 кг: Ёдгорой Мирзаева — Михаэла Валш (Швеция)
Дастлабки кунги баҳсларда тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилган ва уларнинг барчаси ғалабага эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)