• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ювентус»дан ПСЖгача. Серхио Рамоснинг кейинги манзили қаер бўлади?

    Кундан кунга Серхио Рамоснинг «Сантьяго Бернабеу»ни тарк этиши ва бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. «Қаймоқранглилар»да музокара ўтказиш учун атиги беш ой вақт қолмоқда, янги шартномадан эса ҳамон дарак йўқ.

    2020 йилнинг ноябрь ойидаёқ Рамосга инглиз клублари томонидан қизиқиш билдирилгани ва уларнинг бу даражадаги футболчини ўз сафига бепул қўшиб олишдан фақат хурсанд бўлиши айтилганди. Гарчи «Реал» мухлислари унинг кетишини истамаса-да, ҳаммаси унинг жамоани тарк этишига қараб кетмоқда. Шундай экан, испанияликни келажакда нима кутаётгани ҳақида ўйлашнинг вақти етди. Қуйида айнан Серхио Рамосни келажакда нималар кутаётганига атрофлича тўхталиб ўтилади.

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Фото: Twitter/@realmadrid

    MLS

    Рамоснинг «қироллик клуби» билан шартномаси якунига етганида у 35 ёшда бўлади. Тўғри, бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас, аммо кўпчилик айнан шу ёшда ўзининг сўнгги шов-шувли трансфери ҳақида ўйлашни бошлайди. Ва шунда аксарият юлдузлар нисбатан ўйнаш осон ва енгилроқ бўлган Америка лигасини танлайди. Бунинг устига у ердаги маош масаласи ҳам Европадан қолишмайди. Майами каби шаҳарларнинг бирида ўзига тўғри келадиган жамоани топиш — идеал вариант эмасми?

    Умуман олганда кўп жиҳатлар мос келмоқда, аммо Рамоснинг бунга рози бўлмаслиги аниқ, чунки у ҳар доим жангчи бўлиб келган. У совринларга ташна, доимо ниманидир исботлаши керак. Шу сабабли унинг океан ортига йўл олиш варианти эҳтимоли жуда пастдир.

    «Манчестер Сити»

    Анчайин таниқли бўлган ва юқори маош талаб қиладиган ҳимоячи ўзига янги клуб қидирмоқда? Унда нега «Манчестер Сити» эсланмаслиги керак? Аммо бу сафар ҳаммаси аввалгидек эмас.

    «Сити»да бугунга келиб, ҳимоя борасида муаммолар бартараф этилгандек, бундай дейишга сабаб Рубен Диаш ва Жон Стоунз тандеми жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Шунингдек, Аймерик Ляпортни ҳам унутмаслик керак. Ушбу ҳолатда Пеп Гвардиола Рамосга таркибдан жой топиб беришда қийналиши аниқ.

    «Тоттенҳэм»

    Англиянинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» эса янги ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Моуриньо жамоага чемпионлик амбицияларини олиб келган бўлса ҳам ҳозирча «шпорлар»нинг ишлари унчалик яхши эмас. Жамоа ҳужумда яхши ўйин кўрсатаётган бир пайтда ҳимояда Рамосдек ўйинчининг бўлиши фақат фойдага ишлаган бўларди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бунинг устига Жозе ва Рамос аввал ҳам бирга ишлаган. Яқинда Мадрид клубидан «Тоттенҳэм»га йўл олган Серхио Регилоннинг Рамос билан телефон орқали боғлангани ва эҳтимолий трансферни муҳокама қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганига қарамай, ҳозирча бундай келишувнинг амалга ошишига ишониш қийин.

    «Ювентус»

    Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этганида ҳамма пойтахт клубининг қоқилишини кутган эди, аммо жамоа Рамос бошчилигида чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

    «Ювентус» эса доимо ўзининг маҳоратли трансферлари, асосан текинга қўлга киритилган юлдуз футболчилари билан танилган — бир пайтлар Пол Погба, Аарон Рэмзи, Адриан Рабьо ва Даниел Алвес каби номдор ўйинчилар Туринга эркин агент сифатида кўчиб ўтган. Юқоридаги клубларга қараганда Рамоснинг айнан туринликлар сафига ўтиш эҳтимоли юқоридир. Бунинг устига «кекса синьора» узоқ йиллардан бери Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истагида ёнмоқда. Рамос эса бу борада яхшигина тажрибага эга.

    «Реал Мадрид»

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Ҳа, Серхио Мадридда қолиши ҳам мумкин. Очиғини айтганда, агар кимнидир Испания футбол қироли деб аташ мумкин бўлса, шубҳасиз, бу Серхио Рамосдир. Рамос ҳар доим ўз клубини яхши кўрган ва жамоа ҳам ўз даврининг энг яхши ҳимоячиларидан бирини қадрлаган ва ҳурмат қилган. Агар Серхио қолса, бундан ҳамма ғалаба қозонади. Муаммо? Пандемия сабабли томонлар бир тўхтамга кела олмаяпти. Серхио ўзи муносиб бўлган маошли шартнома талаб қилаётган бўлса, клуб раҳбарияти инқирозлар даврида бунга қурби етмаслигини айтмоқда. Аммо барибир муросага келиш мумкин ва ҳозирда миллионлаб мухлислар шунга умид боғламоқда.

    «Манчестер Юнайтед»

    Рамос бундан олдин ҳам шартномасиз қолиб кетишига бир бахя қолганида айнан «Манчестер Юнайтед» уни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланганди.

    Инглиз клубининг ўша пайтдаги мураббийи Луи ван Гал испаниялик футболчини кўндиришга уриниб кўрганди, ҳатто ўшанда ўйинчининг ўзи ҳам «қизил иблислар» либосини кийишни хоҳлаганлигини тан олганди.

    Ҳозир ҳам Рамоснинг Манчестерга йўл олиш эҳтимоли анча юқоридир. «Юнайтед» мудофаада етакчи футболчига жуда муҳтож . Рамоснинг эса у ерда даромадли шартнома олиши ва асосий таркиб ўйинчиси бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

    ПСЖ

    «Манчестер Сити» сингари ПСЖ атрофида ҳам доимо шов-шувли келишувлар ҳақида гап борган. Ҳозирги кунда француз мудофаасида ҳаммаси ҳам яхши кетмаяпти, шу сабабли Рамос варианти эҳтимолдан холи эмас.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўтган мавсумда парижликлар Тиаго Сильвани қўйиб юборди, Рамос эса унга ҳар томонлама ўхшаши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, Серхио кўп маротаба Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Айнан Рамоснинг келиши ПСЖга узоқ вақтдан бери кутилаётган совринни тақдим этиши мумкин. Юқоридагилар шунчаки эҳтимоллар назарияси эди, воқеалар ривожи қандай якунланишини эса фақат вақт кўрсатади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    23.02.2021, 17:26   Изоҳ (0)   20034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тони Фергюсоннинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи айтилди

    23.02.2021, 17:07

    «ЦУМ»даги харид, Юраннинг айблови ва «Родина»га урилган ягона гол. Остон Ўруновнинг «Спартак»даги ярим йили ҳақида

    23.02.2021, 16:03

    Ҳабиб Нурмагомедов ўз фаолияти ҳақида фильм олмоқда. Спортчи бу фильм «Оскар» мукофотини қўлга киритишига ишонмоқда

    23.02.2021, 15:49

    Месси, Алаба, Агуэро. 2021 йил ёзида эркин агентга айланадиган энг қиммат футболчилар

    23.02.2021, 14:03

    Мбаппе ва Ҳоландни олиб келиш «Реал»га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди

    23.02.2021, 13:02

    Криштиану Роналду топ-5 лигаларда 78 та жамоага гол урди. XXI асрда фақат бир футболчи ундан олдинда

    23.02.2021, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.