Ўзбекистон импортида январь ойида энг катта улуш Хитойга тегишли бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси (ДСҚ) маълум қилди.
Ўзбекистон Хитойдан январь ойида 337,2 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт амалга оширган. Кейинги ўринларда Россия (319,5 миллион), Қозоғистон (204,9 миллион), Туркия (106,1 миллион) қайд этилган.
Рўйхатда, шунингдек, Франция (78,4 миллион), Жанубий Корея (70,1 миллион), Литва (70,1 миллион), Германия (70,1 миллион), Ҳиндистон (70,1 миллион) ҳамда Бразилия (70,1 миллион) жой олган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 1,6 миллиард долларга тенг бўлган.
Бундан аввал Ўзбекистонда автомобиль импорти январь ойида кескин камайгани, Ўзбекистон 3 йил ичида биринчи марта январь ойида олтин сотмагани ҳамда мамлакатда ёғоч импорти 45,1 миллион долларга камайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)