• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 февраль куни қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида 2021 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги – мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, иш ўринлари ва аҳоли даромадини кўпайтиришда катта манбалардан бири ҳисобланади. Шу боис соҳага доир кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, зарур шароитлар яратиб берилди. Боғдорчилик, узумчилик, мева-сабзавотчилик, шоличилик, чорвачиликни ривожлантириш, сувни тежаш, агрокорхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари йўлга қўйилди.

    Экинларни оқилона жойлаштириш ва илм билан етиштириш орқали 2021 йил ҳар бир гектардан олинадиган даромадни 5 минг долларга етказиш мақсади белгиланган.

    «Экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши керак», – дея таъкидлади давлат раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун экинларни ҳар бир туманнинг ўзига хослиги, маҳаллаларда тарихан шаклланган деҳқончилик кўникмалари, сув таъминотидан келиб чиқиб жойлаштириш зарурлиги қайд этилди. Мисол учун, Мирзаобод туманидаги айрим майдонларда пахта ҳосилдорлиги 12 центнерни ташкил қилмоқда. Лекин у ердаги маҳаллаларнинг ихтисослашуви ўрганилганда, анор етиштириш имконияти ва қайта ишлаш корхонаси борлиги аниқланган.

    Худди шунингдек, Фориш ва Элликқалъа туманларида винобоп узум навларини ўстириш мумкин. Булоқбоши туманида саримсоқпиёздан яхши даромад олиш, хонадонларга имтиёзли кредит бериш орқали йилига 1 минг тонна экспортбоп узум етиштириш имконияти бор.

    «Жорий йил 1 мартдан бошлаб оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида боғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати 3 йилдан 7 йилгача, имтиёзли даври эса 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади. Бу – одамларнинг истаги, ўзгаришлар учун имконияти», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Лалми ва яйлов ерларни фойдаланишга киритиш, бу орқали доимий ва мавсумий иш ўринлари яратиш муҳимлиги таъкидланди.

    Маълумки, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларга мувофиқ, ишсиз фуқароларга 10 сотихдан 50 сотихгача ер берилмоқда. Мутасаддиларга ушбу ерларни аҳолига яқин жойдан ажратиб, уруғ, ўғит ва техника таъминотида кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда қайд этилганидек, 2021 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини 702 минг тонна уруғ ва 105 миллион туп кўчат билан таъминлаш зарур.

    Лекин бу борада тизим йўлга қўйилмагани аҳолига ҳам, экспортчиларга ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Навларнинг сифати, маҳсулотларнинг етилиш муддати ташқи бозорларда етакчи ўринларга чиқиш имконини бермаяпти.

    Шу боис энди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ҳамда унинг илмий-тажриба станцияларида давлат-хусусий шериклик асосида юқори ҳосилли, экспортбоп мева ва узум кўчатлари етиштириш йўлга қўйилади. Бунинг учун ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос интенсив кўчатчилик хўжаликлари ташкил этилади. Маҳаллий уруғчилик хўжаликларидан уруғ ва кўчат сотиб олинганда бунга кетган маблағнинг 20 фоизигача қисми тўлаб берилади.

    Шунингдек, муқобил энергияда ишлайдиган лимончилик иссиқхоналари қуриш харажатларининг ҳам бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

    Йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерлари самарадорлигини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Кластер – изланиш, инновация, дегани. Агар кластерлар эртанги кунни тасаввур қилиб ишласа, қўшимча қийматли маҳсулотларни бозорга олиб чиқиб, рақобатбардош бўлиши мумкин. Дунё тажрибасини ўрганиб, маҳсулотни кўпайтириб, таннархни камайтириш керак», – деди Президент.

    Давлат раҳбари ҳар доим вазифа қўяр экан, аввало, унинг маблағини ҳал этиб беради. Аграр тармоқни барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш учун бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, бошоқли дон ва пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига 19 ойгача кредитлар бериш учун ҳам қўшимча маблағлар талаб этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу мақсадда, бугун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси фаолияти ҳамда ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Йиғилишда ушбу қарор мазмун-моҳияти, ижроси ҳақида сўз борди.

    Давлат раҳбари соҳада илм-фан ва ахборот технологияларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Полиз ва сабзавотчиликни ривожлантиришда АҚШ, мева етиштиришда Буюк Британия, дончиликда Австрия, ўсимликлар ҳимояси бўйича Нидерландия, ўсимликлар озиқланиши ва ҳужайра биологияси бўйича Германия тажрибасини ўрганиш, экспертларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди ва алоҳида тузилма ташкил этилмоқда. Ушбу тузилмага йил якунига қадар 3 миллион гектар суғориладиган ерлар мониторинги, тупроқ таркиби ва экинлар ҳақидаги маълумотларни мужассам этган ахборот тизимини йўлга қўйиш топширилди. Бу мақсадларга халқаро молия ташкилотларининг 10 миллион доллари йўналтирилади.

    Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Агрохизматлар марказини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида сувдан тежаб фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Маълум қилинишича, 2021 йил суғориш мавсумида сув таъминоти меъёрга нисбатан 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда. Шу боис сув исрофига умуман йўл қўймаслик ҳаётий зарурат.

    Хусусан, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 миллиард куб метр сувни иқтисод қилиш мумкин.

    Бу, ўз навбатида, шундай технология ва ускуналарга талабни оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, томчилатиб суғориш тизимлари ва қувурлар ишлаб чиқариш учун 2021 йил февраль апрель ойларида 35-40 минг тонна полиэтилен зарур. Шу боис, сув тежовчи технологиялар учун зарур бўлган полиэтилен ва полипропилен учун импорт божи 1 октябргача бекор қилингани айтилди.

    Сув хўжалиги вазирлигига 3 мингдан зиёд насосларни таъмирлаш ва янгилаш, насос станцияларида электр энергияси ва сув сарфини «онлайн» мониторинг қилиш тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Таъкидланишича, 2021 йил 1 июлдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги бўлмаган чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик ва балиқчилик хўжаликларига етиштирган маҳсулоти учун бюджетдан субсидия ажратилади.

    Шунингдек, чорвачилик корхоналарига хом ашё ва технологияларни импорт қилишда бир қатор енгилликлар берилади. Балиқ ва парранда етиштиришдаги нобудгарчиликни суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

    Чорвачиликда озуқа-ем масаласи долзарб. Шу боис янги ўзлаштириладиган ерлар чорва комплекслари учун тақсимлаб берилиши, 28 минг гектар лалми ва яйловларда ҳамда 173 минг гектар асосий экиндан бўшаган майдонларда омихта-ем етиштирилиши белгиланди. Мазкур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар, қишлоқ хўжалиги тармоқлари раҳбарлари ахборот берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ бергани, Фарғонада «Ёшлар дафтари»га киритилган 303 нафар ишсиз ёшга деҳқончилик учун ер берилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Навоийда ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

    24.02.2021, 21:41   Изоҳ (0)   21390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда қурилиш талабларини бузган бир қанча компанияларга чора кўрилди

    24.02.2021, 21:34

    Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида кучли қор ёғгани сабабли автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

    24.02.2021, 21:23

    Ўзбекистонда талабалар оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам академик таътил олиши мумкин бўлади

    24.02.2021, 21:11

    Ўзбекистон вертолётлар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

    24.02.2021, 20:30

    Навоийда тиланчилик қилувчи ногирон эркакни ўлдириб, Зарафшон дарёсига оқизиб юборган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    24.02.2021, 19:59

    Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

    24.02.2021, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.