Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Аургазинский туманидаги Уфа—Оренбург трассасида 39 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади «РБК» Республика ИИВга таяниб.

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

39 та транспорт воситаси ўзаро тўқнашиб кетишига бўрон, ён томондан эсган кучли шамол ва йўлнинг яхши кўринмаслиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Ҳодиса оқибатида ўн киши, шу жумладан, икки нафар бола — 12 ва 16 ёшли қизлар жабрланган.

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Аввалроқ АҚШнинг Техас штати шимоли-шарқидаги Форт-Уэрт шаҳридан ўтувчи трассада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 130 та машина тўқнашган, оқибатда олти киши ҳалок бўлиб, яна 36 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган эди.

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Фото: Бошқирдистон ИИВ

Изоҳ
Асосий янгиликлар