Баҳор мавсуми арафасида витаминларга бой сабзавотлар қабул қилиш керак. Бунинг энг яхши усули – улардан тайёрланган салатларни истеъмол қилишдир.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 3 дона;
- пишлоқ – 100 грамм;
- редиска – 5-6 дона;
- бодринг – 1-2 дона;
- кўк пиёз – 1 боғлам;
- майонез.
- Тухум қайнатиб олинади.
- Пишлоқ ва тухум қирғичдан ўтказилади. Бодринг ва редиска сомонча шаклида, кўкат эса майда тўғралади.
- Сўнгра тухум, кўкат, редиска, бодринг қатламининг орасига майонез суртилади.
- Тайёр бўлган салат юзасига пишлоқ сепилади ва дастурхонга тортилади.
Мавзуга доир:
- Фунчоза ва сабзавотлардан тайёрланган оддий салат
- Оливьедан зерикканлар учун тил гўштидан тайёрланадиган ноодатий салат рецепти
- Маккажўхори, қуритилган нон бўлаклари ва бодрингдан 10 дақиқада мазали салат тайёрлаймиз
- Ананас, товуқ гўшти ва қўзиқориндан бетакрор таъмга эга салат тайёрлаймиз
- Тил гўшти қўшиб оливе тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)