Бу иштаҳаочар таомни, албатта, тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 8 дона;
- ўсимлик ёғи —100 г;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- қийма — 200 г;
- нон толқони — 70 г;
- пишлоқ — 100 г;
- қуритилган жамбил — 1 чой қошиқ;
- туз;
- мурч;
- кўкатлар.
- Пиёзни ювиб, қоғоз сочиққа артиб қуритинг. Пиёз тик туриши учун пастки қисмидан, қопқоқ бўлиши учун юқорисидан кесинг;
- Пиёзларни фольга қоғозига ўраб, 180 даражали печда 50—60 дақиқа пиширинг. Кейин печдан олиб, совитинг;
- Ўрта оловда қизиган ёғда майдаланган саримсоқни қовуринг, унга қиймани ҳам солиб, 2—3 дақиқага димланг;
- Пишган пиёзларнинг ўртасидан бир нечта қаватларни олиб ташланг;
- Олиб ташланган пиёз қисмини майдалаб қиймага қўшинг ва туз, мурч, нон толқони, жамбил, кўкат солиб, яхшилаб аралаштиринг;
- Пиёз ичини «начинка» билан тўлдириб, фольгага ўранг ва 180 даражали печда 30—40 дақиқа давомида пиширинг;
- Пишишига 5—10 дақиқа қолганда пиёз қопқоғини очиб, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепинг. Қопқоғини ёпиб, пиширишда давом этинг.
Изоҳ (0)