• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда COVID-19’га қарши учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилди

    Россия бош вазири Михаил Мишустин мамлакатда коронавирусга қарши учинчи вакцинанинг Чумаков номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилгани ва рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «‘КовиВак’ деб номланган учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилди, у Чумаков номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган. Март ойи ўртасида дастлабки 120 минг доза фуқароларни эмлашга йўналтирилади», – деган Мишустин вакциналар масаласида ўтказилган йиғилишда.

    У Россиянинг коронавирусга қарши профилактика учун учта вакцинага эга дунёдаги ягона давлатга айланганини таъкидлаб ўтган.

    Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко журналистлар билан мулоқотда препаратнинг хавфсиз ва самарадор эканлиги кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотларда аниқланганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, вакцина устида ўтказилган кенг миқёсдаги тадқиқотлар у рўйхатдан ўтказилганидан кейин ҳам давом этади.

    «Энди учта вакцинага эгамиз ва улар орқали фуқароларни инфекциядан ишончли ҳимоя қилишимиз мумкин», – деган Россия ССВ раҳбари.

    Аввал вакцина рўйхатдан ўтказилганидан кейин клиник синовларнинг учинчи босқичи 3 минг нафар кўнгиллида амалга оширилиши ва параллел равишда фуқароларни эмлашга йўналтирилиши хабар қилинган. Шунингдек, марказ директорининг ўринбосари Константин Чернов мартда ‘КовиВак’нинг 100 мингта дозаси билан одамларни эмлаш ишлари бошланиши ҳақида гапирган эди.

    Чумаков номидаги марказда ишлаб чиқилган номзод вакцинанинг дунёдаги бошқа шерикларидан фарқи унинг селноверионли вакцина эканлигида, яъни мазкур дори таркибида ўлган SARS-CoV-2 вируси мавжуд. Шунга ўхшаш бошқа бир вакцина Хитойда ишлаб чиқилган.

    18 январда Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан аҳолини оммавий равишда эмлаш ишларига старт берилган. Айни вақтда аҳолини асосан мамлакатнинг ўзида рўйхатдан ўтказилган вакциналар билан эмлаш амалга оширилмоқда ва асосан Гамалея номидаги марказда ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан фойдаланилмоқда. Марказ директорининг ўринбосари Денис Логунов 10 февраль ҳолатига кўра Россияда вакцинанинг иккала қисми (икки доза) билан 1,7 миллион нафар одам эмлангани ва дастлабки дозани қабул қилиб олганлар сони 2,2 миллиондан ошганини маълум қилган.

    Шунингдек, Россияда «ЭпиВакКорона» номли Роспотребнадзорнинг «Вектор» марказида ишлаб чиқилган вакцина ҳам рўйхатдан ўтказилган. Бироқ мазкур препарат билан оммавий равишда эмлаш ишлари февралдан бошланди. 2022 йил март ойигача асосан «Спутник V», баҳордан эса «Спутник» ва «ЭпиВакКорона» билан, март охиридан эса «КовиВак» билан одамларни вакцинация қилиш ишлари амалга оширилади.

    Маълумот учун, «Спутник V» вакцинаси Венгрия, Ливан, Серб Республикаси, Жазоир, Аргентина, Беларусь, Боливия, БАА, Сербия, Парагвай, Венесуэла, Мўғулистон, Покистон, Туркманистон, Фаластин ва Эронда фойдаланиш учун тасдиқланган.

    Шунингдек, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллашга рухсат берилган. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши маълум қилинган.

    20.02.2021, 22:56   Изоҳ (0)   17760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аргентина соғлиқни сақлаш вазири вакцинация можаросидан кейин истеъфога чиқди

    20.02.2021, 21:46

    Украина ҳукумати «Путиннинг отаси» Виктор Медведчук ва унинг турмуш ўртоғига санкция эълон қилди

    20.02.2021, 20:32

    Ангела Меркель инсоният қандай шарт билан коронавирус устидан ғалаба қозонишини маълум қилди

    20.02.2021, 19:45

    Эмомали Раҳмон Тожикистонда Наврўз байрамини ортиқча харажатларсиз нишонлаш бўйича кўрсатма берди

    20.02.2021, 19:13

    Мьянмада барча тиллардаги Wikipedia блокланди

    20.02.2021, 17:28

    Ирландияда карантин қоидаларини бузган сайёҳлар қамоққа олинади

    20.02.2021, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.