• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистондаги этник озчиликлар тарихидан. Болтиқбўйи халқлари Ўзбекистонга қандай келиб қолган?

    Американинг нуфузли журналларидан бирида Ўзбекистондаги болтиқбўйи халқларининг ҳаёти ҳақида мақола нашр қилинди. Мақолада Литва, Латвия ва Эстония халқларининг 1867–1917 йиллардаги ҳаёти, Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида тарқалиши, диний эътиқоди, касби ва турмуш даражаси ёритилган.

    Фото: Google Photos

    Американинг The American Journal of Interdisciplinary Innovations and Research илмий журналида латвиялик ва ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг болтиқбўйи халқларининг 1867–1917 йилларда Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудидаги турмуш тарзи ҳақидаги мақоласи нашр қилинди. Мақола муаллифлари Даига Страупениэс ҳамда Шерзоджон Чориев болтиқбўйи халқларининг Россия орқали Туркистонга кўчиб киришини 4 босқичда ўрганган. Унга кўра, Марказий Осиёда илк пайдо бўлган болтиқбўйиликлар Россия қўшини таркибида босқинчи сифатида кириб келган ҳамда 1860 йилларнинг ўрталарида Бухоро ва Хоразмдаги рус манзилгоҳларида қўним топган. Кейинчалик малакали ҳунармандлар, қочқинлар ва инқилобчилар ҳам кириб келган. «Этнический атлас Узбекистана» тўпламида эса латвияликларнинг Марказий Осиёга сўнгги оқими 1966 йилги зилзиладан кейин Тошкентни тиклаш учун келган кўнгиллилар гуруҳи экани айтилган.

    Марказий Осиёдаги болтиқбўйи халқлари ўрнашган ҳудудлар

    Маълум бўлишича, латвияликлар асосан ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига, литваликлар Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийсига, эстонияликлар эса Тошкент атрофи, Андижон шаҳри ва Қирғизистоннинг Кёгарт водийсининг қуйи қисмига келиб жойлашган.

    Кимлар келган?

    Туркистонда озчиликни ташкил қилган латвияликлар моҳир ҳунарманд, давлат хизматчиси, ўқитувчи, шифокор ва уй хизматчиси бўлган ҳамда майда буржуазия қатламини ташкил қилган. Эстониядан эса асосан деҳқонлар келиб, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланган. Айнан эстон деҳқонлари бошқа славян мигрант деҳқонларга таққослаганда жуда фаровон яшаб, маҳаллий халқнинг ва Россиянинг арзон ишчи кучидан фойдаланган. Кейинчалик эса болтиқбўйи халқлари Туркистонда ҳарбий, тиббий-санитария, маъмурий, юридик, таълим ва адабиёт соҳаларида фаолият кўрсатган.

    Тошкентни қайта қуриш

    1966 йил Тошкентдаги зилзиладан сўнг шаҳарни қайта қуриш ишларига кўнгилли сифатида Литвадан келган қурувчилар 300 хонадондан иборат 4 та кўп қаватли уйни қурган. Латвияликлар эса 9 минг кв.м. майдонга эга турар-жой биноларини Тошкент аҳлига қуриб, туҳфа этган. Бу даврда Эстония Ўзбекистонга 200 нафар қурувчини юборган ва улар 16 ой ичида 50 та хонадонли уйлардан иккитасини топширган. Лекин қурилиш тугагач, кўп кўнгиллилар яна ўз юртига қайтиб кетган.

    Тил

    Мазкур халқлар ўзаро мулоқотда ўз она тилидан, қолган ҳолатларда эса рус тилидан фойдаланган. Аммо журналист V.Тюриковнинг ёзишича, латвияликлар маҳаллий халқ тилини ҳам ўзлаштирган, хусусан, қорақалпоқ тилида эркин сўзлаша олган.

    Дин

    Дин ҳақида сўз юритганда Иустин Пранайтисни (1861-1917) тилга олмасликнинг иложи йўқ. Марказий Осиёдаги католиклар куратори этиб тайинланган литвалик руҳоний Тошкентда ибодатхона ва Рим-католик черкови, Самарқандда эса ибодатхона қурдирган. 1915 йил декабрда у Литвадан келган қочоқлар учун бошпана тайёрлаган ва 60 дан ортиқ кишини иш билан таъминлаган. Дарвоқе, Иустин Пранайтис ўз даврида яҳудийларга нафрати билан танилган ва Бэйлис ишида бевосита диний эксперт сифатида қатнашгани билан машҳур.

    Мавзуга доир: Россияда яҳудийларга нафратни фош этган Бэйлис иши. Унинг Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?

    Тошкентдаги Рим-католик черкови.

    Тошкентдаги Рим-католик черкови.
    Фото: Google Photos

    Туркистондаги қолган болтиқ халқларига келадиган бўлсак, улар асосан проваслав, рим католик, лютеран реформачилар бўлган, 6 киши эса (4 нафар эркак ва 2 нафар аёл) ислом динини қабул қилган. Проваслав, католик ва лютеранлар орасида диний саводхонлик юқори даражада бўлган. Тадқиқотчи Л.И. Жукованинг келтиришича, 1905 йил Инжил черковида 100 нафар эстон рўйхатдан ўтган, айрим эстонлар православга эътиқод қилган.

    Оила

    Оила муносабатларига келадиган бўлсак, бўйдоқ эркаклар ва аёллар сони турмуш қурганлар сонидан юқори бўлганини кўриш мумкин. Ажрашганлар эса умуман йўқ. Бу болтиқ халқларининг оила анъаналарига жуда ҳам содиқ бўлганини кўрсатади.

    Атоқли шахслар

    Болтиқбўйи халқлари орасида Ўзбекистонда яшаган пайти эътирофга лойиқ хизмат кўрсатган шахслар ҳам бўлган. Латвияликлардан бунга ҳайкалтарош Ян Рейнович Страздин, илм-фан соҳасида эса ботаник ва биолог олим Роберт Иванович Оболин, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Скудре Лидия Рихадровна, Тошкент шаҳар милицияси бошлиғи Ф.Й.Сирул, литваликлардан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Совет иттифоқи Қаҳрамонлари Виленский Вольфас Лейбович, Позняк Виктор Генрихович, Мац Грегорий Зелманович, ядро физикаси соҳаси бўйича профессор Б. Витолтас, тиббиёт фанлари доктори Г.Ф. Манкус, архитекторлардан А. Жмуйд ва Г. Жмуйд, ҳайкалтарошлар Я. Кучис ва Ю. Липос, график ва плакатчи-рассом А. Читкаускас, витражчи И. Липен, Литва маданият маркази асосчиси И. Дервинис мисол бўла олади.

    Эксперт фикри

    Марказий Осиёда Болтиқбўйи халқлари ниҳоятда озчиликни ташкил этгани сабаб, уларнинг турмуш тарзи деярли ўрганилмаган. Шу сабаб айни диаспора билан шуғулланувчи мутахассислар жамоаси мавжуд эмас. Миллий археология маркази фанлараро тадқиқотлар бўлими кичик илмий ходими Элдар Асанов берган маълумотга кўра, Болтиқбўйидан Марказий Осиёга дастлаб Россия армияси таркибидаги аскарлар келган. Шунингдек, амалдорларни пастроқ амалга тушириш ёки жазолаш керак бўлса улар Тошкентга хизматга юборилган. Католик руҳоний Иустин Пранайтес ҳам православ диндорлар қўли билан Тошкентга сургун қилинган. Бундан ташқари яна бир гуруҳ қочоқлар, сургун қилинганлар ҳам бўлган. Биринчи жаҳон урушида ҳам Литва, Латвия, Эстониядан эвакуация қилинганлар орадан вақт ўтиб, ўз юртига қайта кўчирилган. Ҳозирда Ўзбекистонда яшайдиган болтиқбўйи халқлари алоҳида идентлиги билан яққол ажралиб турмайди ва кишилар уларни бир кўрганда рус миллатига мансуб деб ҳисоблаши мумкин. Ҳатто паспортда ҳам кўпчилигининг миллати рус деб қайд қилинган. Элдар Асанов, шунингдек, Марказий Осиё тарихида латвиялик совет сиёсатчиси Ян Рудзутак алоҳида ўрин тутганини таъкидлаб ўтди. Маълум бўлишича, у узоқ йиллар РКП (б) Туркбюро раиси, РКП (б) Ўрта Осиё бюроси раиси бўлиб ишлаган ва миллий чегаралаш дастури лойиҳачиларидан бири бўлган.

    Ғуломова Зиёдахон тайёрлади

    20.02.2021, 18:12   Изоҳ (0)   45754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мьянмада барча тиллардаги Wikipedia блокланди

    20.02.2021, 17:28

    Ирландияда карантин қоидаларини бузган сайёҳлар қамоққа олинади

    20.02.2021, 14:15

    АҚШ жанубидаги қаҳратон совуқнинг оқибати суратларда

    20.02.2021, 12:58

    Шаҳзода Гарри ҳарбий унвонларидан маҳрум қилинади. У ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласига қайтмаслигини маълум қилди

    20.02.2021, 09:29

    Конгода бубонли вабо касаллиги тарқалишни бошлади

    20.02.2021, 09:09

    АҚШ разведкаси Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилади

    20.02.2021, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.