• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда маҳалла раиси қишлоқ қабристонидаги дарахтларни кестириб ташлади. Фуқаролар эса бундан норози

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд туманининг «Бўзи» маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, «Шиша» қабристонидаги дарахтлар маҳалла раиси бошчилигида кесиб олинаётганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур мурожаат асосида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳолат юзасидан дастлаб «Бўзи» маҳалласи раиси Алишер Тўрақулов билан суҳбатлашдик. Раиснинг таъкидлашича, у қабристон ичидаги қуриган дарахтлар шохи синиб, қабр тошлари устига тушаётгани сабаб маҳалла оқсоқоллари билан маслаҳатлашиб, дарахтларни кесиб олиб, ўрнига манзарали дарахтлар, хусусан, арча экишни режалаштирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарахтларни кесишдан аввал қишлоқдаги оқсоқоллар билан маслаҳатлашдик. Бу дарахтларни олиб, ўрнига арча экмоқчи эдик», — деди Алишер Тўрақулов.

    Айтилишича, 2021 йилнинг 3 февраль куни «Бўзи» МФЙ раиси Самарқанд туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қабристон ичидаги дарахтларни кесиш учун рухсат беришини сўраб хат ёзган. 4 февраль куни эса 7 нафар маҳалла фаоли иштирокида қабристондаги дарахтларни кесиш бўйича далолатнома тузилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш жараёнида дарахтлар бор-йўғи 4-5 та қабр устига тушиб тургани, қабрлардан узоқда бўлган дарахтлар ҳам кесиб ташланганига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолатга эса маҳалла раиси жой кам қолгани, шунинг учун янги жой очиб қўйиш мақсадида дарахтларни кесганини билдирди.

    «Қабристонда жой кам қолган. Шунинг учун бу ерни очиш мақсадида дарахтларни оқсоқоллар билан бўлган йиғилишда далолатнома қилиб, кесдик», — деди МФЙ раиси Алишер Тўрақулов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шерали Искандаровнинг маълум қилишича, «Бўзи» маҳалласида яшовчи фуқаролар бошқармага ҳам мурожаат қилган. Мурожаат воқеа жойига бориб ўрганилганда ҳақиқатан ҳам «Шиша» қабристонидаги дарахтлар кесилаётгани аниқланган.

    «Биз ҳолатни ўрганиш учун келганимизда қабристондаги дарахтлар кесилаётган эди. Келиб, дарахт кесиш жараёнини тўхтатдик. Ўрганиш ишлари жараёнида фақат терак дарахтлари эмас, тол ва мевали дарахтлар ҳам кесилганига гувоҳ бўлдик. Ҳозир ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил маълумот берамиз», — деди Шерали Искандаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қабристондаги дарахтларнинг кесилишига қарши чиққан фуқароларнинг таъкидлашича, маҳалла раиси экологиядан рухсат олганини айтиб, уларни кесишга ўзи бош-қош бўлган. Шерали Искандаровнинг маълум қилишича, маҳалла раиси ҳеч қандай рухсат олмасдан дарахтларни кесган.

    «Маҳалла раиси дарахтларни кесиш учун ҳеч қандай рухсатнома олмаган. Биз ҳолатни ўрганишга Самарқанд туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг давлат инспекторлари ва инспекция раҳбари билан биргаликда келдик. Келганимизда маҳалла раиси ва маҳалла фуқаролари ҳам шу ерда эди. Раис бизга экологиядан рухсат олганини айтди. Ваҳоланки, туман экология бўлими бошлиғи ўзини таништириб, ҳеч қандай рухсат сўраб хат келмаганини айтганидан сўнг унинг важи ўтмай қолди. Бир-икки кундан сўнг маҳалла раиси эски сана билан дарахтларни кесишга рухсат беришни сўраб хат қилиб, туман инспекциясига мурожаат қилган. Биз хатга қонуний жавоб ёздик. Аммо бу важлар ўтмайди», — деди Шерали Искандаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мутахассиснинг таъкидлашича, агар дарахтлар қабристон ёки бошқа жойда плантация шаклида экилиб, ёғоч қилиш мақсадида экилган бўлса, уни кесган фуқарога жарима қўлланилмайди. Табиий ҳолатда чиққан ёки ҳудудга кўрк бериш мақсадида экилган дарахтларни кесиш тақиқланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда барча ОАВларда эълон қилинди. Шундай фармон эълон қилиниб турган бир вақтда маҳалла раиси жараённи кўра била туриб, қўрқмасдан, дарахт кесмоқда. Бугун халқимизга мурожаат қилмоқчиманки, ҳурматли фуқаролар, Самарқанд вилоятининг меҳмонлари, ҳар қандай ҳолатда бугун табиатимизни кўз қорачиғимиздек асрайлик. Дарахтларнинг кесилишига йўл қўймайлик», — деди Шерали Искандаров.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    19.02.2021, 21:58   Изоҳ (0)   25829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

    19.02.2021, 21:11

    Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди

    19.02.2021, 20:45

    Ўзбекистонда 2020 йилда аукцион орқали 243 млрд сўмлик авторақамлар сотилган — ИИВ ЙҲХББ

    19.02.2021, 20:10

    Жиззах шаҳридаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлди

    19.02.2021, 19:47

    Шавкат Мирзиёев аввал пахта тозалаш заводининг дала ҳовлиси бўлган бинода яшаётган қарияларга янги «Саховат» уйи қуриб берилишини айтди

    19.02.2021, 19:26

    «Маҳалла аҳволини қаранглар, бу сизнинг юзингиз». Президент Наманган шаҳри ҳокими ва «Бунёдкор» маҳалласига масъул прокурорга танбеҳ берди

    19.02.2021, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.