Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош шифокори Аброр Пирриев «Шабоб Ал-Аҳли» ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Фото: Telegram/ @abrorpirmuhammad

Фото: Telegram/ @abrorpirmuhammad

Аброр Пирриевнинг сўзларига кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик футболчида ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши содир бўлган. Азиз 2021 йилнинг сентябрь ойида майдонга қайтиши мумкин.

Ҳозирда «Шабоб Ал-Аҳли» жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллаган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хоҳласа, барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Аброр Пирриев, шифокор

Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниев 12 февраль, шанба куни БАА чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Шабоб Ал-Аҳли» ва «Ал-Ваҳда» ўртасидаги баҳсда жароҳат олганди.

2020 йилнинг февраль ойидан бери БАА клубида тўп сураётган Ғаниев шу пайтга қадар амирликлар чемпионатида 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Шабоб Ал-Аҳли» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар