Франциянинг BioSerenity компанияси коронавирусни зарарсизлантирувчи ниқоб яратди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Бу ниқоб ҳаво-томчи орқали юқадиган ҳар қандай вирусни зарарсизлантириш хусусиятига эга. Ниқобдаги циклодекстрин ва тўртламчи аммиак молекулаларини қўллаш орқали вирусни йўқ қилувчи махсус текстиль қатлам ёрдамида вирусга қарши курашда самарали натижага эришилди. Шунингдек, бу воситанинг яроқлилик муддати чеграланган бўлиб, тўрт соатдан ортиқ ишлатилмайди.
Маълумотларга кўра, бундай ниқоблар 16 февралдан сотувга чиқарилди ва унинг нархи 1,49 еврони (тахминан, 19 минг сўм) ташкил қилади. Компаниянинг таъкидлашича, кейинчалик бу воситанинг «жарроҳлик версияси» ҳам чиқарилади ва унинг нархи 0,44 евро (тахминан, 5600 сўм) бўлади.
Аввалроқ америкалик олимлар бир йўла иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояни кучайтиришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)