• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари ноқонуний қурилаётгани аниқланса-да, қурилиш ишлари тўхтатилмагани маълум қилинди

    Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси пойтахтда хусусий инвесторлар ҳисобидан қурилаётган бир қанча кўп қаватли турар жой биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқди.

    Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш натижасида бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари тасдиқланмаган ва экспертиза органларининг ижобий хулосаси олинмаган лойиҳа ҳужжатларисиз, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланди.

    Хусусан, Олмазор тумани, Беруний кўчаси 8-уй манзилида жойлашган «Ҳумo Сарбон» МЧЖ томонидан кўп қаватли меҳмонхона биноси қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги ва Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмагани аниқланган. Текширув жараёнида маълум бўлган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 15 декабрда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Ҳумo Сарбон» МЧЖ раҳбари ўринбосари К.Ҳ.га нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2021 йил 21 январда Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий судига чора кўриш бўйича йиғма иш жилди юборилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 7-қисми билан жавобгарликка тортилган.

    Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексининг 20-моддасига мувофиқ юқорида кўрсатилган ноқонуний равишда қурилаётган қурилмаларни бартараф этишни, аҳоли хавфсизлигини ва Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудий ишчи гуруҳи комиссияси раисига 2021 йил 25 январда хат орқали юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўриш масаласини атрофлича кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тегишли чора кўриш ва қилинган ишлар натижаси бўйича маълумот бериш сўралган.

    Шунга қарамасдан бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Яккасарой тумани, Ж.Шоший 2-тор кўчаси, 4-уй ва Аския кўчаси 36, 36/1-уйлар ёнида «Инсофт Инвест» МЧЖ томонидан кам қаватли биноларни бузилиши ҳисобига пастки қаватларида савдо ва маиший дўконлари жойлашган кўп қаватли турар жой биноларининг қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланган. Мазкур қурилиш объекти ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмаган.

    2020 йил 7 майда молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қурилиш объектларига, субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ҳамда рухсат ҳужжатлари мавжудлиги ва шаҳарсозлик меъёрлари ҳамда қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текшириш олиб борилиб, текширув жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 27 майдаги бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган ва улар белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Инсофт Инвест» МЧЖ раҳбари Қ.М.га нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 5 июнда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани маъмурий судига ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан жавобгарликка тортилган.

    Юқорида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги учун қурилишни тўхтатишга такроран берилган ва 2020 йил 21 октябрдаги ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатларда бажарилмагани учун «Инсофт Инвест» МЧЖ масъул мансабдор шахсига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилган, яна такроран Яккасарой туман маъмурий суди раиси номига 2020 йил 23 октябрда хат билан юборилган. Шунга қарамасдан бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Олмазор тумани, Сағбон 30-берк кўчаси манзилида жойлашган «Снаух АЖ Инвест» МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой биноси қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланган. Мазкур қурилиш объекти ҳам Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмаган.

    Текширув жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 18 августда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Снаух АЖ Инвест» МЧЖ раҳбари С.К.га нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 25 августда Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий судига чора кўриш бўйича йиғма иш жилди юборилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан жавобгарликка тортилган.

    Аммо шунга қарамасдан бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-уй манзилида Zarafshon Building МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмасдан мавжуд биноларни пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли меҳмонхона ҳамда турар жой биноларига ихтисослаштириб реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

    Текширув жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 25 августдаги бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли Zarafshon Building МЧЖ раҳбари С. М.га нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 9 сентябрда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани маъмурий судига ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан жавобгарликка тортилган.

    Жамият томонидан 2020 йил 11 сентябрда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш тўғрисида кафолат хати берилган.

    Бироқ Zarafshon Building МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда белгиланган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.

    Юқорида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги учун такроран 2021 йил 9 февралда қисқа муддатли текширув ўтказилиб, шу санада ёзма кўрсатма берилган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш тўғрисида 2021 йил 10 февралдаги кафолат хати тақдим қилинган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

    «Учтепа Қалқон» МЧЖ корхонаси Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-5 мавзеси, М.Турсунзода кўчаси бўйида ертўласи бўлган тўққиз қаватли турар жой биносини қуриш учун рухсатнома олмасдан бошлаб юборган. Ноқонуний қурилмага чора кўриш учун аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудий ишчи гуруҳи комиссияси раисига ваколат доирасида чора кўриши учун бир неча бор хатлар чиқарилган.

    Ҳокимият ва туман прокуратураси томонидан бир неча бор огоҳлантиришлар натижасида эса иморатнинг қуриб битказилган 6- ва 7-қаватларигача бўлган қисмининг сифатини инструментал техник тафтишдан ўтказишга инспекция қошидаги қурилиш-синов лабораторияси ва бино-иншоотларни техник ҳолатини ўрганиш бўлими билан шартнома тузиб, Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат Инспекцияси рўйхатидан ўтган ва 2018 йил 6 июнда қурилиш ишларини бошлаш учун рухсатнома берилган.

    Аммо иморат юзасидан инструментал техник хулосани буюртмачи шартнома асосида тўлиқ тўлов пулини тўламаган ва тайёрлаб қўйилган инструментал техник хулосани олмаган. Қурилиш объектида қурилиш монтаж ишлари юзасидан олиб борилган мониторинглар даврида сифатсиз бажарилган ишлар ва инструментал техник текширувда аниқланган камчиликларни бартараф этмаганлиги юзасидан 2018 йил 19 июль куни 3 та ёзма кўрсатмалар берилган, аммо «Учтепа Қалқон» МЧЖ корхонаси томонидан камчиликлар бартараф этилмасдан қурилиш ишлари номаълум сабабларга кўра қурувчи томонидан вақтинча тўхтатиб қўйилган.

    Қурилиш монтаж ишлари бошланиши билан инспектор томонидан 2019 йил 28 октябрь куни 3 та ёзма кўрсатма берилган. Кўрсатма талаблари бажарилмасдан, иморатнинг қурилиши тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларидан четлашган ҳолда қурилиш ишлари узил-кесил яна давом эттириб келинган.

    2020 йил 18 февралда ва 5 июлда ёзма кўрсатма талабларини бажариш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш хатлари жўнатилган. «Учтепа Қалқон» МЧЖ томонидан барча кўрсатмалар бефарқ қолдирилиб, қурилиш ишларини давом эттираётганлиги учун инспекция томонидан 2021 йил 12 январь куни ёзма кўрсатма ва огоҳлантириш хатларидаги талабларни бажармасдан қурилиш-монтаж ишларини давом эттирилаётганлиги сабабли қурилиши битган иморатларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиришда Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси қатнашмаслигини маълум қилиб, навбатдаги огоҳлантириш хати жўнатилган.

    Аммо ҳозирги кунга қадар қурилиш ишларини амалга ошираётган масъул шахслар инспекцияга келмаган. Шунингдек, ушбу объектни қураётган ташкилот «Учтепа Қалқон» МЧЖ корхонаси раҳбарлари юзасидан 2020 йил бошида ИИВ қошидаги тергов департаменти томонидан жиноий иш қўзғатилган пайтида ҳам иморат қурилишини тўхтатиш имкони бўлмаган.

    «Учтепа Қалқон» МЧЖ томонидан сифатсиз қурилиш монтаж ишлари ҳозирга қадар бартараф этилмаган, иморатнинг қурилиши тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мос келмайди.

    «Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳудудларда рухсат берувчи тусдаги шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилаётган объектларни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги қарорининг 5-иловасига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш қурилиш объектларида назорат тизимининг тўғри йўлга қўйилиши долзарблигини кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.

    Қурилиш вазирлиги шу каби ноқонуний ва сифатсиз қурилмалар юзасидан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлар бўйича ҳам маълумотлар берилишини билдирган.

    Аввалроқ Тошкентда ноқонуний бунёд этилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилгани, Андижонда ноқонуний равишда 8 қаватли қурилган бинонинг юқори қавати тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилаётгани, Нукусда камчилиги аниқланган кўп қаватли уйнинг девори бузиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди. Жиззах шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди.

    Шунингдек, Бухорода портлаш содир бўлган уй ҳам ноқонуний қурилгани маълум қилинганди. Жиззах шаҳрида эса янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушганди.

    Мавзуга доир: «Қурилган объектлар қулаб тушмаса ёки портламаса қонуний ҳисобланадию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, ноқонуний ҳисобланадими?» — Дониёр Ғаниев

    16.02.2021, 17:21   Изоҳ (0)   19070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна қисқара бошлади, аммо унда олтин улуши ошди

    16.02.2021, 17:09

    Жиззахда сайёр касса ходими ўзганинг пенсия ва нон пулини ўзлаштиргани аниқланди

    16.02.2021, 16:23

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Термизда олти нафар эгизак туғилгани тўғрисидаги хабарни рад этди

    16.02.2021, 16:12

    Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

    16.02.2021, 15:46

    Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради

    16.02.2021, 15:22

    Фарғона НҚИЗ, «Кварц» ва яна 16 та компания 2021 йилнинг апрелида сотувга қўйилади

    16.02.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.