АҚШнинг Техас штатида миллиондан ортиқ аҳоли совуқ ҳаво ва қор бўрони туфайли электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда махсус «Poweroutage.com» порталига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Порталнинг маълумот беришича, 15 февраль ҳолатига кўра, Техасда 12 миллион аҳолининг 1 миллион 75 минг 85 нафари чироқсиз қолди.
Техас электротехника қурилмалари ишончлилиги муаммолари бўйича кенгаш (ERCOT) 14 февраль, якшанба куни хабар беришича, штатда шамол парракларининг ярми музлаб қолиши оқибатида ишдан чиққан. Бу эса 12 минг мегаватт электр энергиясининг йўқолишига олиб келган. Бундан ташқари, электростанцияда газ етказиб бериш чекланган.
Шунингдек, бўрон пайтидаги кучли шамол туфайли Мексика кўрфази соҳилидаги музламай қолган шамол парраклари кутилганидан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқаряпти.
Мавзуга доир:
- Истанбулда кучли қор ёғиши туфайли барча ўқув муассасалари ёпилди
- Қорга ботган Европа, бахтли пони, тўнтаришга қарши намойиш. 9 февраль суратлари
- Кучли қор, аномал совуқ ва музли ёмғир. Дунё мамлакатлари 2021 йилни қандай об-ҳаво билан бошлади? (фото)
- Фото: 50 йилда биринчи марта қорга кўмилган Испания
Изоҳ (0)