ZHC ники остида танилган хорижлик блогер PlayStation 5’нинг уч метрли ишчи нусхаси тасвирланган видео билан бўлишди — у оригинал консолдан деярли 100 баробарга катта, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Консол корпуси катта пластик панеллардан ишланган, ҳатто оригинал ёритиш тизими ҳам мавжуд. Унинг ичига ҳақиқий консол яширилган бўлиб, уни телевизорга улаш мумкин.
Улкан консолга қўшимча равишда катта DualSense геймпади ҳам яратилган — унинг ёрдамида ўйин ўйнаш мумкин. «Тўғриси, бу жуда ноқулай», — дейилади хабарда.
Блогернинг сўзларига кўра, PlayStation 5’нинг мазкур катта нусхасини яратиш 70 минг долларга тушган — у ҳақиқий консолдан 175 баробар қиммат.
Барча жиҳатлари бўйича PlayStation 5’нинг улкан нусхаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин, бироқ блогер ҳозирча ариза бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Sony компанияси ўтган йилнинг июнида ўтказилган онлайн тақдимот вақтида PlayStation 5 янги авлодининг дизайнини намойиш этганди. Ноябрь ойида сотувга чиққан Sony PlayStation 5’нинг барча захиралари бир кунда сотиб бўлинган эди.
Изоҳ (0)