Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат аҳолисини смартфонлардан воз кечиб, тугмали телефонлардан фойдаланишга чақирди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
«Мен iPhone 12 ёки смартфонлар ҳақида гапирмаяпман, Худо ҳаққи, қўнғироқ қилинг. Ҳар бир дақиқангизни америкаликлар кузатишини, қаерда жойлашганингиз ва ушбу iPhone’лар билан нима қилаётганингизни билишини хоҳлайсизми? Гапларимни эшитмаётган бўлсангиз, сотиб олинг», — дейди Александр Лукашенко.
Беларусь етакчиси смартфонлар ўрнига оддий тугмали телефонлардан фойдаланишга чақирган.
Лукашенко замонавий технологиялар ҳақида Бутунбеларус халқ йиғини вақтида фикр билдирган. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли форум 11 февраль куни Минскдаги Республика саройида бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан беш йил олдин Лукашенко «гаджетлар, айфонлар, плафонлар ва бошқа замонавий технологиялар» келажакда бойлик олиб келишини маълум қилганди. Ўша вақтда мамлакатда юқори технологияларни ривожлантиришга қаратилган режалар ҳақида маълумот берилган эди.
Мавзуга доир: Чак Норрис Лукашенкони йиғлатишга ваъда берди (видео)
Изоҳ (0)