Мазали бўғирсоқларни дастурхонга тортиш учун бор-йўғи 30 дақиқа кифоя.
Керакли маҳсулотлар:
- ун − 400 грамм;
- сариёғ − 50 грамм;
- сув − 150+100 грамм;
- ачитқи − 1 чой қошиқ;
- шакар − 1 чой қошиқ;
- туз − 0,5 чой қошиқ.
- Аввал опара тайёрлаб олинади. 150 грамм сувга 1 чой қошиқ ачитқи ва 1,5 чой қошиқ шакар солиб аралаштирилади. Юзасида кўпик пайдо бўлгунча 5-7 дақиқага қолдирилади.
- Сариёғ эритиб олинади. Ун, туз ва опара эритилган сариёғ билан аралаштирилиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Хамир кўпчиб чиқиши учун 1 соат давомида илиқ жойга қўйилади.
- Сўнгра 0,5 миллиметр қалинликда ёйилади ва диаметрни 4,5 сантиметр бўлган доирачалар кесиб олинади. Ёки томонлари 4,4 сантиметр тўртбурчак шаклида ҳам кесиб олса бўлади.
- Қовуриш учун ўсимлик ёғи қиздирилади. Бўғирсоқларнинг икки томони қизариб пишгунча қовурилади. Бу ҳолатда ёғ жуда яхши қизиган бўлиши керак. Акс ҳолда бўғирсоқлар ёғни шимиб олади ва мазаси кутилганидек чиқмайди.
- Бўғирсоқлар пишгач, ёғини шимдириш учун қоғоз салфетка устига ёйиб чиқилади.
- Қозоқча бўғирсоқларни таъбга кўра безатиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Мавзуга доир:
- Лаваш хамиридан карамли пирожка пиширамиз
- Мазали ва қарсилдоқ қуш тили рецепти
- Классик таом: картошкали пирожки рецепти
- Таъмидан ҳам номи ажойиб: «дангаса» чучвара тайёрлаймиз
- 15 дақиқа ичида макарондан чипслар тайёрлаймиз
- Ажойиб таъмга эга татарча эчпочмак егулигини тайёрлаймиз
- Бор-йўғи тўртта маҳсулот кетадиган гўштли маффинлар тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)