Юпқагина, қарсилдоқ ва мазали қуш тили тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди. Бу ширинлик болажонларга ёқиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 2 та;
- ун — 200—230 гр;
- ўсимлик ёғи — 500 мл;
- шакар кукуни;
- туз.
- Тухумга туз солиб, яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра эланган ун солиб, юмшоқ хамир қоринг.
- Хамирни зувала қилиб, сочиқ билан устини ёпинг ва 20—25 дақиқага илиқ жойда тиндиринг.
- Тинган хамирни бўлакларга бўлинг. Ҳар бир бўлакни юпқа қилиб ёйиб, ромб шаклида кесиб чиқинг. Ромбнинг ўртасини вертикал қилиб кесинг.
- Тайёр ромбларнинг икки четини ўртадаги тешикдан қайириб чиқариб олинг.
- Қизиган оловда хамир бўлакларини тилларангга киргунча қовуриб олинг.
- Пишган қуш тилини қоғоз салфеткаларга солинг. Ёғи шимилгандан сўнг, устига шакар кукуни сепинг.
Изоҳ (0)