Австралияда ширинликлар анъанавий тарзда мураббо билан тайёрланади. Бу каби мазали печеньелар сўнгра байрамга совға сифатида тақдим этилади.
Керакли маҳсулотлар:
- шакар упаси — 130 грамм;
- сариёғ — 220 грамм;
- тухум сариғи — 1 дона;
- ванилин — 1 чой қошиқ;
- ун — 350 грамм;
- мураббо — 220 грамм;
- туз.
- шакар упаси билан сариёғ миксерда аралаштирилади;
- устидан тухум сариғи ва ванилин қўшилади ҳамда аралаштиришда давом этилади. Ун ва туз қўшилгач юмшоқ хамир тайёрланади;
- хамир тенг иккига бўлинади ва 20—30 дақиқага музлаткичга қўйилади;
- хамирнинг иккала қисми ўртача қалинликда ёйилиб, ярми думалоқ қолиплар ёрдамида бўлакларга бўлинади. Қолгани эса юракча шакли бор бўлган қолип билан бўлакларга бўлинади;
- думалоқ хамир устига юракчали хамир териб чиқилади;
- ширинликлар қолип устига қўйилади ва қиздирилган печда 10—12 дақиқа пиширилади. Сўнгра совитишга қўйилади;
- юракчалар ичи мураббо билан тўлдирилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)