Bugatti мижозларидан бири 14 февраль — авлиё Валентин кунида суюклисига берган ҳашаматли совғаси — Chiron Sport гиперкарининг махсус версияси ҳақида маълумот берди. Alice’нинг махсус версияси HP Owen’нинг персонализация натижаси ҳисобланади ва у оддий Chiron Sport купеларидан оқ-пушти ливреялари ва салонидаги қопламалари билан фарқ қилади, деб хабар беради Motor.
Bugatti’нинг Британиядаги дилерининг бош директори Alice ким эканлиги тўғрисидаги сирни ошкор этмаган, бироқ гиперкар махсус буюртма асосида ягона нусхада яратилганини тасдиқлаган. Автомобилсозлик компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, «мижозларнинг ушбу ақл бовар қилмас Chiron Sport билан бирлашишида муҳим ролни ўйнаш Bugatti учун улкан шараф ҳисобланади».
Оқ-пушти рангли ноёб кузов ва ғилдирак дискаларидан ташқари гиперкар Gris Rafale чарми билан қопланган салони билан ҳам ажралиб туради. Ўриндиқларнинг бош қўйишга мўлжалланган қисмида Alice номи туширилган.
Киритилган ўзгартиришлар моделнинг техник жиҳатига тааллуқли эмас: капот остидан 1500 от кучига эга (1600 Нм) тўртта турбоиситгичли стандарт W16 ўрин олган. Alice лойиҳасининг асосини Sport версияси ташкил этгани сабаб купе енгил корпус ва бошқача шасси созламасига эга бўлган.
Анъанага кўра, Bugatti ноёб лойиҳаларнинг нархини эълон қилмайди, бироқ Chiron Sport Alice учун буюртмачи камида 3 миллион евро тўлаган.
Изоҳ (0)