«Тоттенҳэм» Премьер Лига 24-тури доирасида 13 февраль, шанба куни «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда (0:3) мағлубиятга учради.
«Тоттенҳэм» сўнгги икки ўйинда умумий ҳисобда ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди. Жозе Моуриньо мураббийлик фаолияти давомида илк бор кетма-кет икки ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди, дея хабар қилмоқда Opta. Аввалроқ «Тоттенҳэм» Англия Кубоги доирасидаги баҳсда (4:5) «Эвертон»дан 5 та гол ўтказиб юборганди.
«Манчестер Сити» 23 ўйинда 53 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Лестер» манчестерликлардан 7 очкога ортда қолмоқда. «Шпорлар» (36) 8-поғонадан жой олган.
Моуриньо шогирдлари кейинги ўйинни Европа Лигаси 1/16 финали доирасида 18 февраль куни «Вольфсберг»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)