«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Лига Лига 23-тури доирасида «Алавес»га қарши ўйинда (3:0) жарима майдони ташқарисидан иккита гол урди.
Бу аргентиналик футболчи учун Ла Лиганинг сўнгги ўн мавсумида жарима майдони ташқарисидан урилган 65 ва 66-гол бўлди.
Бу вақт ичида Испания чемпионатида фақат икки клуб — «Реал» (112) ва «Атлетико» (76) олис масофалардан Мессидан кўпроқ гол урган. Месси бу борада қолган 31 жамоани (агар «Барселона»нинг қолган ўйинчилари бир жамоа деб ҳисобланса) ортда қолдирди.
Месси 2004 йилдан буён «Барселона» асосий жамоасида тўп суриб келади. 2020/21 йилги мавсум у Ла Лигада 20 та ўйин ўтказиб, 15 гол ва учта голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)