«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 23-тури доирасида 13 февраль, шанба куни «Алавес»га қарши кечган баҳсда (5:1) майдонга тушди.
Бу аргентиналик футболчи учун Испания чемпионатида каталонлар сафидаги 505-ўйин бўлди. Месси бу борада рекордчи Хавига етиб олди.
«Барселона» сафида Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
- Лионель Месси — 505 та ўйин;
- Хави — 505;
- Андрес Иньеста — 442;
- Серхио Бускетс — 399;
- Карлес Пуйоль — 392.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)