«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигаси 24-тури доирасида «Тоттенҳэм»га қарши кечган баҳсда (3:0) ғалаба қозонди.
«Шаҳарликлар» АПЛдаги сўнгги олти уй ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда кетма-кет ғалабага эришди. Бунақаси клуб тарихида 119 йил деганда илк бор кузатилди ва бу борада клуб рекорди такрорланди.
Шунингдек, Пеп Гвардиола қўл остидаги жамоа барча мусобақалардагу уй учрашувида кетма-кет 7 та қуруқ ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этди. Бу 1946—1947 йилларда клуб томонидан ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлди.
«Манчестер Сити» барча мусобақалар доирасида кетма-кет 16-ғалабасини нишонлади. Бу Англия олий дивизион футбол клублари учун тарихдаги рекорд натижа ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)