АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 14 февраль тонгида UFC 258 мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усман ва дивизионнинг биринчи рақамли иштирокчиси Гильберт Бёрнс ўртасида кечди. Илк раунд кутилмаганда Бёрнс фойдасига ҳал бўлди, бразилиялик яккакурашчи бир марта рақибини мувозанатдан чиқаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи раундда Усман устунликни ўз томонига оғдирди. Учинчи раундда эса чемпионнинг зарбалар сериясидан кейин ҳакам техник нокаут қайд этди. Шу тариқа Камару яна бир бор чемпионликни ҳимоя қилди.
UFC 258 жанглари видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Мусобақанинг асосий карди натижалари билан танишинг:
- Камару Усман (18-1) учинчи раундда Гильберт Бёрнсни (19-4) нокаутга учратди;
- Алекса Грассо (13-3) ҳакамлар қарорига кўра Мейси Барбердан (8-2) устун келди — 29-28, 29-28, 29-28;
- Келвин Гастелум (16-6) ҳакамлар қарорига кўра Ен Ҳейнишни (14-4) мағлуб этди — 30-27, 29-28, 29-28;
- Рикки Саймон (18-3) очколар ҳисобига Брайан Келлеҳердан (22-12) устун чиқди — 30-27, 30-27, 30-27;
- Жулиан Маркез (8-2) учинчи раундда бўғиш усулини қўллаб Мак Питолони (13-8) таслим этди.
Изоҳ (0)